
Янги Наманган туманидаги “Ишонч” маҳалласида яшовчи Баҳодир Раҳматуллаев ўз хонадонида замонавий кепкалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Ҳозирги кунда ушбу оилавий тадбиркорлик субъектида 28 нафар ишчи томонидан кунига ўртача 3000 тагача бежирим бош кийими ишлаб чиқарилмоқда.
Бундан ташқари ҳудудда яшовчи аёлларнинг 9 нафари мазкур оилавий корхона томонидан касаначилик асосида иш билан таъминланган. Бу ерда тайёрланаётган бош кийимлар эса Намангандан ташқари Тошкент, Қўқон, Самарқанд бозорларига етказиб бериляпти.
Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаев тадбиркор хонадонида бўлиб, шарт-шароитлар билан танишди. Оилавий корхона фаолиятини кенгайтириш ҳамда маҳалладаги ишсиз аҳолини истиқболли ва кафолатли меҳнатга жалб этиш борасида таклиф-тавсиялар берилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
| Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
| Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |