2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Маҳаллалар обод, кўнгиллар шод бўлмоқда

Президентимиз ўтган йил 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида одамларнинг муносиб турмуш даражасини янада юксалтириб, маҳаллаларда аҳоли учун барча қулайликни яратиш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берган эди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш учун йил бошида Термиз шаҳри ва туманларнинг ҳар биридан бештадан 75 та оғир иқтисодий-ижтимоий аҳволдаги маҳалла танлаб олиниб, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий этилди. 

Ўтган йил янги мезон доирасида воҳадаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир тўртта маҳаллада йирик ҳажмдаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари бажарилиб, қиёфаси тубдан ўзгарди. Кенг, равон йўллар барпо этилди. Янги таълим, тиббиёт муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғини идоралари қурилди. Мавжудлари таъмирланди. Кенг, равон йўллар барпо этилди. Кўчаларга тунги ёритгич чироқлари ўрнатилди. Кам таъминланган, кўмакка муҳтож оилаларнинг хонадонлари таъмирлаб берилди. Ичимлик суви таъминоти тубдан яхшиланиб, аҳоли учун барча замонавий шароит яратилди.

Бу ишлар вилоятда янги йилда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини янада кенгроқ жорий этиш учун ўзига хос тажриба мактаби вазифасини бажарди. Шунга мувофиқ йилнинг дастлабки кунларидан 75 та маҳалла танлаб олиниб, жойлардаги секторлар раҳбарларига бириктирилди. 

– Бу ишни сифатли, тез амалга ошириш учун ишчи гуруҳ ташкил этилиб, йилнинг илк ойида 75 та маҳалладаги 25 мингдан зиёд хонадонда ўрганиш ўтказилди, – дейди Президентимизнинг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири, ишчи гуруҳ раҳбари Абдулҳаким Эшмуратов. – Уларда 6 минг 540 та муаммо аниқланди. Хатлов натижалари асосида ҳудудларда “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” тайёрланиб, шу асосда қурилиш-таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бошланди. 

Янгиланишга юз тутган маҳаллаларда “Обод хонадон” мезонлари асосида уй-жойи таъмирга муҳтож ва ўта оғир шароитда яшаётган оилаларнинг 9 мингга яқин тураржойи таъмирлаб берилди. “Обод кўча” мезонлари бўйича 604 та кўчада 64 километр асфальтлаш, 653 километр шағал ётқизиш ва бетонлаш ишлари амалга оширилди. 2 минг квадрат-метрпиёдалар йўлаги барпо этилди. 82 километр ичимлик суви тармоғи таъмирланди. 19 та янги ичимлик суви иншооти қурилди. 

Ишчи гуруҳ олиб борган ўрганиш чоғида одамлар электр энергияси ва газ таъминоти билан боғлиқ масалаларни ҳам ўртага ташлаган эди. Шу асосда қисқа вақтда 149 километр янги электр тармоғи тортилди, 68 та янги трансформатор, муддати ўтган 2 мингдан зиёд симёғоч ўрнига янги қўшимча бетон устунлар ўрнатилди. 9,5 километр газ тармоғи таъмирланди, олис чекка ҳудудлардаги аҳоли учун 642 та суюлтирилган газ баллон етказиб берилди.

Халқимизда ободлик остонадан бошланади, деган гап бор. Инсон қадри улуғланаётган мамлакатимиз маҳаллаларида юз бераётган бундай ўзгаришлар одамларнинг ҳаётга интилишини ошириб, уларнинг қалбини қувонч нурлари билан ёритмоқда. Зеро, “Обод маҳалла” мезонини жорий этишда ҳудудларнинг инфратузилма иншоотлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари қурилишига алоҳида эътибор берилаётгани аҳамиятли бўлаётир. Маҳалла фуқаролар йиғинлари идорасида ҳам барча шароит яратилди. Ана шундай эзгу мақсадда 57 та янги ижтимоий объект фойдаланишга топширилиб, 65 таси таъмирланди.

Бугун Музработ туманидаги Яккатол маҳалласига келсангиз, ҳудуд тамомила янги кўринишда бўй кўрсатганидан қалбингиз севинчга тўлади. Уч ойда амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан фахр ҳиссини туясиз. Айни пайтда маҳалла биноси қурилаётир. 4,6 километр таъмирталаб йўлга тош-шағал тўкилиб, текисланди. 15 та йўл белгиси, битта светофор ўрнатилди. Бўстон кўчасига пешлавҳа ўрнатилиб, кўча бўйлаб узум войиши барпо этилди. 1,6 километрга янги кабел тортилиб, 50 дона темир бетон устун ўрнатилди.

Маҳаллада хонадонлар уйма-уй юриб ўрганиб чиқилганида 265 та хонадоннинг иккинчи тоифадаги ёрдам кўрсатилиш керак бўлган 64 та хонадондан 56 тасининг фасад таъмири, фасад оқлаш, ювиниш хоналари, ошхона, тандирхона, молхоналари, санитария-гигиена шохобчаси таъмирлаб берилди. Учинчи тоифадаги 32 та хонадондан 29 таси ҳомий ташкилотлар кўмагида фасад таъмири ва оқлаш, ювиниш хонаси, ошхона, тандирхона, молхоналари, санитария-гигиена шохобчаси таъмирланди. Тўртинчи тоифага мансуб 3 та хонадон капитал таъмирдан чиқарилди. 

Маҳалланинг Боғи шамол кўчасидаги 53 та хонадонга 1,2 километр ичимлик суви тармоғи тортилди. 5 та кўчадан 20 тоннадан ортиқ чиқинди олиб чиқилди. 4,5 километр ариқ - зовур тозаланди. 

Олтинсой туманидаги тоғли Тўхтамиш маҳалласида олиб борилган бунёдкорлик-ободонлаштириш ишлари чоғида олти километр ички йўлга тош ётқизилди. Битта янги трансформатор ўрнатилиб, тўрттаси таъмирланди. Уч километр ёпиқ электр кабели тортилди. 30 та оилага суюлтирилган газ баллони етказиб берилди. 8 километр ариқ тозаланиб, 4 минг 100 туп турли манзарали ва мевали кўчат экилди. Бешта кўча ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди. Маҳалла биноси  ва  қишлоқ врачлик пункти  қайтадан  таъмирланди. 42-мактаб жорий таъмирдан чиқарилди. Маҳалладан  57 тонна чиқинди олиб чиқилиб, 87 та хонадон интернет тармоғига уланди. Ҳомийлик асосида кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларнинг хонадонлари тубдан таъмирланиб, яшаш учун қулай шароит яратилди.

– Уй-жойимизни таъмирлаб олишга қўлимиз калталик қилиб турган эди, – дейди боқувчисини йўқотган Махфират Одинаева. – Маҳалламизни ободонлаштириш чоғида қурувчилар келиб, уйимизни қайта таъмирлаб беришди. Кутилмаган бу ишдан бошимиз осмонга етгудек бўлди. Бундай эътибор учун давлатимиздан беҳад миннатдормиз. 

Воҳада бир йўла 75 маҳаллада жорий этилган “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезони ҳудудлардаги юз мингдан ортиқ аҳолининг муносиб турмуш кечириши учун барча қулайликни яратиб, уларга бир олам қувонч бағишламоқда. Шунингдек, маҳаллаларда фойдаланилмаётган 23 мингга яқин томорқага экин экилиб, аҳоли даромад олишига қулай шароит яратилди. 2 минг тоннадан ортиқ чиқинди олиб чиқиб кетилди, 655 километр ариқ қазилиб, 126 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчати экилди. Бешта кўприк қурилди. 3 мингга яқин хонадон интернет тармоғига улаб берилди.

– Бу ишлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ, – дейди Президентимизнинг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири, ишчи гуруҳ раҳбари Абдулҳаким Эшмуратов. – Давлатимиз раҳбарининг одилона сиёсатлари, вилоят ва жойлардаги секторлар раҳбарларининг бетиним меҳнати, ҳиммати чексиз ҳомийлар саховати ва меҳнаткаш халқимизнинг аҳиллиги билан қисқа вақтда улкан қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ҳозир асосий юмушлар якунланган бўлса-да, айрим ижтимоий соҳа объектларини қуриш ишлари қизғин давом этмоқда.

Вилоятда хонадон, кўча ва бутун ҳудуди обод бўлаётган гўшалар қаторида Ангор туманидаги Гиламбоп, Бандихон туманидаги Полвонтош, Бойсун туманидаги Газа, Жарқўрғон туманидаги Нурли диёр, Қизириқ туманидаги Боғистон, Шўрчи туманидаги Бахшитепа-1 каби маҳаллалар ҳам бор. Бу ишларнинг барчаси юртимизда халқ хизматига олий қадрият, инсон қадрини улуғлашга юксак фазилат сифатида қарайдиган адолатли ва замонавий давлат барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар