2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тажриба алмашилди

“Сайхунобод тажрибаси”оммалашмоқда

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 14 март куни Сирдарё, 25-26 март кунлари Наманган, 8-9 апрель кунлари Жиззах вилоятларига ташрифи чоғида ҳудудлардаги Сайхунобод, Чуст ва Шароф Рашидов туманларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг томорқа хўжаликларида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишган ва аҳолининг томорқалардан унумли фойдаланишини ривожлантириш борасида мутасаддиларга аниқ вазифаларни белгилаб берган эди.

Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев бошчилигидаги секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, МФЙлар раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, тижорат банклари ходимларидан иборат бир гуруҳ делегация аъзолари Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани “Иттифоқ” маҳалла фуқаролари йиғинидаги аҳолининг томорқа ва уй хўжаликлари тажрибасини ўрганиш мақсадида ушбу ҳудудда бўлди.

Дўстлик тумани делегациясининг ушбу сафардан кўзланган мақсади ҳам қўшни вилоят хонадонларида томорқачилик борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ва бу илғор тажрибани ўзларида кенг қўллашдир.  

– Давлатимиз раҳбари Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида Сайхунобод тумани Иттифоқ маҳалласи хонадонларининг томорқачилик тажрибасини оммалаштириш, улардан ўрганиш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эди. Биз ушбу ҳудудга хизмат сафаримиз чоғида “Иттифоқ” МФЙ фуқароларининг томорқаларида сабзи, саримсоқ пиёз, картошка, карам, қулупнай ва шу каби кундалик эҳтиёж учун зарур экинлар, турли гуллар экилганлигига ва улар баравж ўсаётганига гувоҳ бўлдик, – дейди Дўстлик тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Мурод Аллашев. – Бундан ташқари, хонадонларда томорқага олма ва ток кўчатлари, уларнинг орасига эса турли кўкатлар экилган. Бунга қўшимча товуқ, қуён, асалари ва соғин сигир боқилмоқда. Бу омилкорликнинг барчаси оила бюджетини тўлдириб, аҳолининг ўзини- ўзи банд қилишини таъминлайди ва, энг асосийси, оилага катта даромад келтиради. Биз ҳам туманимизда сайхунободликлар тажрибасини кенг оммалаштириб, жорий этишни режалаштирганмиз.

Туман делегацияси “Олғабос” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб, аҳоли хонадонларидаги томорқачилик ва уй хўжаликлари ерларида сабзавотчилик, чорвачилик, қуёнчилик, товуқчилик, асаларичилик ва бошқа соҳалардаги тажрибалар билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашди.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар