2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Оғир ҳудуд”лар обод манзилларга айланмоқда

Самарқанд вилоятидаги “оғир ҳудуд” тоифасидаги маҳаллаларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этган ҳолда инфратузилмани яхшилаш, мавжуд камчиликларни бартараф қилиш, одамлар турмуш даражасини ошириш мақсадида айни пайтда вилоят тўрт секторидаги тўрт маҳаллада кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Иштихон туманидаги Қиёт, Пастдарғомдаги Гўзалкент, Тойлоқдаги Тепақишлоқ ҳамда Каттақўрғон туманидаги Мелихўжа маҳаллаларининг ҳар бирида дастлаб хатлов ўтказилган ҳолда “йўл харита”лари ишлаб чиқилди.  

– Ўтган йилги тажриба асосида “оғир ҳудуд” тоифасидаги маҳаллаларда аҳоли ҳаёт даражасини ўзгартириш бўйича ишлар аниқ дастурлар асосида, нафақат туманлар масъуллари, балки вилоят ташкилотлари иштирокида олиб борилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Маматжон Турдиев. – Тўрт маҳаллада ҳам ишчи гуруҳлари, штаб фаолияти йўлга қўйилган ва кунлик мониторинг юритилмоқда. Шу пайтгача асосий ишлар деярли бажарилди. Хусусан, Қиёт маҳалласидаги 9 та қишлоқнинг 30,5 километр ички йўлларига шағал ётқизилди. 4 та янги трансформатор ўрнатилиб, 9 таси таъмирланди, 9,1 километр СИП кабеллар тортилди, эски симёғочлар ўрнида 380 дона темир-бетон устун ўрнатилди, 8,1 километр газ  тармоқлари таъмирланди. Ҳудуддаги 46, 47, 58-мактаблар жорий таъминланган бўлса, қишлоқ врачлик пунктида капитал таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда.  

Маҳалладаги эҳтиёжманд, ўта оғир шароитда яшаётган оилалар, имконияти чекланган шахсларнинг 12 та уй-жойи таъмирлаб берилмоқда, 1 та хонадон эса янгидан қурилмоқда.  

“Яшил макон” умуммиллий  лойиҳаси доирасида маҳаллада йўл четларида, муассасалар ва аҳоли хонадонларида 10560 туп кўчат экилди. Жумладан, 2 гектар бўш ер майдонида 4500 туп дарахт кўчати ўтқазилди.

Маҳалла аҳолиси бир неча бор чуқурлашган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 1884 кишида турли хил касалликлар аниқланиб, уларнинг 209 нафарига стационар ва 1675 нафарига амбулатор шароитда даволаниш учун тавсия берилди.

Туман ветеринария бўлими ҳодимлари томонидан 540 та хонадондаги 963 бош майда ва йирик шохли уй ҳайвони эмланди.  

Маҳалладаги меҳнатга лаёқатли 2357 нафар аҳоли 126 нафарининг ишсизлиги аниқланиб,  69 нафари жамоат ишларига жалб қилинди. 8 нафарига ўзини- ўзи банд қилиши мақсадида иссиқхона қуриш учун субсидия ажратиш, 11 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш, 31 нафарига имтиёзли кредит маблағлари ажратиш чоралари кўрилмоқда.

Пастдарғом тумани Гўзалкент маҳалласида ҳам ишлар бошланиши олдидан мавжуд 802 та хонадонда хатлов ишлари олиб борилди.  Аниқланган камчиликлар ҳамда аҳолининг эҳтиёж ва таклифлари инобатга олинган ҳолда 203 дона эски симёғоч алмаштирилди, 40 дона қўшимча бетон устун ўрнатилди, 6,9 километр СИП кабеллари тортилди ва 5 та электр трансформатор таъмирланди.

– Маҳалла худудида 2,6 километр тоза ичимлик суви тармоғи янгидан тортилди ҳамда 4 та ичимлик суви иншооти таъмирланди, 0,9 километр йўлларга шағал ётқизилди. 600 метр пиёдалар йўлаги барпо этилди, 0,9 километр интернет алоқа тармоғи тортилди, – дейди М.Турдиев. – 97 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. 951 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 35 нафарида касаллик аниқланди ва уларга амбулатор даво муолажалари тавсия этилди.

Тойлоқ туманидаги 3500 нафарга яқин аҳоли яшайдиган Тепақишлоқ маҳалласида эса жами 16 километр ички йўлларни таъмирлаш режалаштирилиб, ҳозиргача 6 километр шағал йўллар таъмирланди. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 3 та сув иншооти  таъмирланди ва 8 километр тармоқ тортиш ишлари давом этмоқда.

Электр таъминотини яхшилаш учун 170 та бетон устун ва 2 дона янги трансформатор ўрнатилди ва 3 таси таъмирланди. 6 километр СИП кабел тортилмоқда. Аҳоли хонадонларини интернет тармоғига улаш учун 2,2 километр тармоқ тортилди.

Ҳудуд ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 39-умумтаълим мактаби биноси жорий таъмирланмоқда. Қишлоқ врачлик пункти биносида эса том ишлари тугатилиб, ички сувоқ ва бошқа юмушлар бажарилмоқда. Шунингдек, маҳалла биноси ҳам маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жорий таъмирланяпти.

Маҳаллада 2,6 километр пиёдалар йўлакчаси, 50 дона тунги ёритиш устунларини ўрнатиш белгиланган бўлиб, ҳозир бу борадаги ишлар давом этмоқда.  

Каттақўрғон тумани Мелихўжа маҳалласида 1157 та хонадонда “Обод хонадон” мезонини жорий этиш белгиланган.

Жумладан, тегишли “Йўл харитаси”га кўра, Мелихўжада фуқаролар йиғини учун янги бино қурилади. 2 та умумтаълим мактаби мукаммал, 2 таси жорий таъмирланади, 19-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳам мукаммал таъмирланади, битта оилавий шифокорлик пункти биноси, 4 та воркоут майдончаси қурилади. Шунингдек, 15 километр йўлга асфальт ётқизиш, 22,4 километр ички йўлларга шағал тўкиш, 2 та янги трансформатор ва 730 дона темир-бетон устун ўрнатиш, 14 та трансформаторни таъмирлаш, 2 та янги сув иншооти қуриш, 600 метр газ тармоғи тортиш режалаштирилган. Ҳозиргача бу юмушлар деярли якунига етди.

Маҳалладаги 4 та кўп қаватли уйнинг ташқи томони таъмирланди. “Энам яхши – 2” қишлоғида 5 километр масофага ичимлик суви тармоғи тортилди.  

Маҳалладаги меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида икки марта бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилиб, 14 нафар фуқаро иш билан таъминланди, 50 нафар фуқаро вақтинча ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 7 нафар фуқарога 221 миллион сўм кредит маблағлари ажратилди.

Умуман, тўрт маҳалладаги ишлар ҳам яқин кунларда якунига етиб, ушбу ҳудудлар “оғир тоифа”дан чиқиб, обод манзилларга айланади.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар