2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Эҳтиёжманд оилаларга дарахт кўчатлари бепул етказилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 29 март куни «Яшил макон» лойиҳаси ва ободонлаштириш ишлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида жойларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ҳудудларда боғлар яратиш, «яшил белбоғлар» барпо этиш, кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш бўйича берилган топшириқлар ижроси бошлаб юборилган. 

Жумладан, Президент Халқ қабулхонаси раҳбарияти ташаббуси билан жойларда «Халқ қабулхоналари боғ»лари яратилмоқда.

Мисол учун, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, ўрмон хўжалиги бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги 7 гектар бўш майдонда «Халқ қабулхонаси боғи»ни ташкил этишга киришилди. Бунинг учун чинор, эман, арғувон, қарағай, ҳинд сирени, павловния, акация каби 12 турдаги 2,5 минг тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари келтирилди. Кўпнинг кучи бирлашиб, қисқа вақтда 5 гектар ерга 2,5 минг туп дарахт кўчатлари экилди, ҳудуддаги мавжуд суғориш тизими ҳам янгиланяпти.

Шунингдек, Тошкент вилояти Президент Халқ қабулхонаси ташаббуси билан 1 гектар майдонга 300 туп арча, 150 туп манзарали ва 500 туп мевали (олма, олхўри, гилос, ўрик, анжир, ёнғоқ) дарахт кўчатлари экилиб, катта боғ яратилди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси ташаббуси билан эса сектор раҳбарлари ҳамда давлат идора ва ташкилотлари ходимлари ҳамкорлигида Амударё туманидаги «Тўлқин», «Чойкўл», «Қипчоқ», «Ўрта қалъа» ОФЙлари ва Уйшин, Дарё бўйи, Бештом маҳаллаларининг йўл бўйларига 3 мингдан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

Айнан шундай хайрли ишлар Бухоро вилоятида ҳам амалга оширилди. Жумладан, Когон, Жондор ва Ромитан туманларида 2 гектардан ошиқ ерда «Халқ қабулхонаси боғ»лари ташкил этилди. Президент Халқ қабулхонаси, сектор раҳбарлари, жамоат фаоллари билан ҳамкорликда 13 мингга яқин манзарали ва мевали дарахт кўчатлари, узум токлари экилди. Келгусида вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам яна 4 мингта манзарали ва 5 мингта мевали дарахт кўчатларини ўтқазиш режалаштирилган.

Ушбу кўкаламзорлаштириш ва бунёдкорлик ишларида юзлаб масъуллар, нуронийлар, ёшлар, ишчилар, кўнгилли ҳашарчилар фаол иштирок этди. Бу каби "Халқ қабулхонаси боғлари"нинг яратилиши барча ҳудудларда давом этмоқда. 

Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев ташаббуси билан яна бир хайрли ишга қўл урилди. Жумладан, яшаш шароити оғир бўлган юзлаб эҳтиёжманд хонадонларга томорқадан самарали фойдаланишга кўмаклашиш мақсадида минглаб мевали дарахт кўчатлари бепул етказиб берилди.

Хусусан, Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи 500 га яқин эҳтиёжманд оилага 3 мингдан зиёд кўчатлар (олма, гилос, олча, тут) етказиб берилиб, ўша куннинг ўзида экиш ишлари бошлаб юборилди. Бундан ташқари, Президент Халқ қабулхонаси раҳбарияти ҳомийлигида келтирилган 7 мингдан ортиқ тут кўчатлари туманлар кесимида тақсимланиб, жойларга етказиб берилди. 

Мисол учун, Кўкдала туманида яшовчи 30дан ортиқ эҳтиёжманд оила хонадонига 500 дан зиёд кўчат олиб келиниб, туман Халқ қабулхонаси ва «маҳалла еттилиги» ходимлари томонидан фуқароларнинг томорқаларига экилиши таъминланди. 

Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси томонидан «Яшил макон» дастури доирасида Нурафшон шаҳар «Эвалак» МФЙда яшовчи ижтимоий ҳолати оғир бўлган Бахтиёр Ҳаитовнинг хонадонига 90 дона терак, 30 дона анор, олхўри мевали дарахт кўчатлари экиб берилди. 

Ангрен шаҳрида яшовчи Озода Маҳмудованинг томорқасига ҳам 100 дона терак, 10 дона мевали дарахт, 80 дона гул ва райҳон кўчатлари экилди. 

Президент Халқ қабулхонаси жамоасининг бу борадаги хайрли ишлари давом этмоқда. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар