Президент Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари бевосита давлат раҳбарига мурожаат қилиш, халқ билан доимий мулоқот олиб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида самарали ҳал этишнинг таъсирчан механизмига айланди.
Хусусан, жорий йилнинг I чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилояти Халқ қабулхоналари томонидан Бухоро шаҳар ҳокимлиги, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ва унинг ҳудудий корхоналари, Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари, Бухоро вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси ва ҳудудий корхоналари ҳамда Олот тумани ҳокимлигида мурожаатлар билан ишлашнинг ҳолати жойига бориб ўрганилди.
– 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхонасидан Бухоро шаҳар ҳокимлигига кўриб чиқиш учун 1 308 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 948 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, – дейди вилоят Халқ қабулхонаси мутахассиси Темурбек Исоев. – 289 таси ижобий ҳал этилган. 37 таси тугатилган, 14 таси узоқ муддатли назоратга олинган. 4 таси кўрмасдан қолдирилган, 4 таси маълумот учун қабул қилинган ва 4 таси рад этилган. Жами мурожаатларнинг 239 тасини такрорий мурожаатлар ташкил этган. Ўтган 2023 йилда Бухоро шаҳар ҳокимлигига юборилган мурожаатлар 149 тасининг кўриб чиқиш муддати бузилган.
Жорий йилнинг 29 март ҳолатида 171 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 95 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 31 таси ижобий ҳал қилинган, 1 таси тугатилган ва 1 таси маълумот учун қабул қилинган. Жами мурожаатларнинг 13 тасини такрорий мурожаатлар ташкил қилади.
Бугунги кунда қадар ҳокимликка келиб тушган мурожаатлар 9 тасининг 30 кунлик кўриб чиқиш муддати бузилган. Шунингдек, 2 та мурожаатнинг кўриб чиқиш муддати ўтган бўлсада, шу кунга қадар якуний ҳал этилмаган.
Ўрганишлар натижасида мурожаатлар билан ишлаш фаолиятида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги юзасидан юқорида келтирилган ташкилотларнинг барчасига тақдимнома киритилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига асосан, жорий йилнинг март ойида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Халқ банки тизимида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш фаолияти ўрганиб чиқилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредит | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |