2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сарҳисоб: аниқ мақсадлар туфайли файзли маҳаллалар сони кўпаймоқда

Юртимиз маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, кўмакка муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш ҳамда оилавий ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, жойларда соғлом маънавий-маърифий муҳитни шакллантириш каби қатор масалаларда кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи энг олис ва оғир ҳудудларда «Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла» мезонларини жорий этишга қаратилган бунёдкорлик ишларини олиб бормоқда. 

Дастурга мувофиқ жойларда танлаб олинган 56 та «қизил» тоифадаги маҳаллада бир қатор ишлар мақсадли йўлга қўйилди. 

Хусусан, Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тижорат банклари ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Қабул қилинган дастур талабларидан келиб чиққан ҳолда жорий йилнинг биринчи чорагида қандай ишлар амалга оширилди? Натижалари қандай бўлди?  

Республика ишчи гуруҳи маълумотига кўра вакиллар вилоят секторлари ҳамда ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда аҳоли муаммоларини аниқлаш, уларни тезкор ҳал қилиш мақсадида «оғир ҳудуд» тоифасига киритилган 56 та маҳаллада жами 41 мингдан зиёд хонадонда ўрганишлар ўтказди. Аниқланган муаммолар асосида «Йўл хариталари» ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.

Жумладан, ободлик мезонларини жорий этишда жами 9 мингдан зиёд ижтимоий соҳа объектлари ҳамда хонадонлар таъмирланди. Шулардан 2,2 мингта уй-жойи таъмирга муҳтож ва ўта оғир шароитда яшаётган фуқароларнинг турар жойлари бюджет ҳамда ҳомийлар ҳисобидан бепул жорий ва капитал таъмирлаб берилган.

Маҳаллалардаги 543 та кўчада 200 километрдан зиёд йўллар асфальт ва шағаллаштирилиб, 17 минг метр квадратдан зиёд пиёдалар йўлаги барпо этилган.  

Бундан ташқари, 142 километр узунликдаги янги электр тармоғи тортилиб, ички кўчаларга 500 дан зиёд ёритиш мосламалари ўрнатилган. 37 та янги трансформатор қўйилиб, 156 таси капитал таъмирланди, 6 мингга яқин симёғоч устунлари бетон устунларга алмаштирилди, 2,3 мингта янги қўшимча темир-бетон устунлар ўрнатилди.

Шу билан бирга, газ таъминотини яхшилаш мақсадида 81 та газ тақсимлаш пункти, 121 километр газ тармоғи таъмирланди. Аҳоли мурожаатидан келиб чиққан ҳолда 3,1 мингдан зиёд қўшимча суюлтирилган газ баллонлар етказиб берилди.

Ичимлик суви таъминотини соҳасида 88 километр узунликдаги янги сув тармоғи тортилган, 36 та ичимлик суви иншооти (скважина, минора, резервуар, насос станцияси) таъмирланди.

Бундан ташқари, муқаддас Рамазон кунлари 54 та қабристон ободонлаштирилиб, 6 тасида хонақоси янгидан қурилди, 10 таси жорий таъмирланди.

Республика ишчи гуруҳининг эътибор марказидаги масалалардан яна бири аҳолининг муҳтож қатламига ижтимоий ёрдам кўрсатишдир.

Бу борада эса 119 нафар фуқаронинг 373 миллион сўмлик субсидия олишига кўмаклашилди. 31 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 61 нафарига протез-ортопедия воситалари, 3 минг нафарига бепул дори-дармонлар, 31 нафарига тикув машинаси ва 8 нафар фуқарога асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари олиб берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари кўмагида 55 мингдан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, натижага кўра 282 нафарига даволаниш учун бепул ордерлар берилди. Маҳаллаларда 3,5 мингдан зиёд фуқаро бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг яна бир муҳим йўналиши — жойларда маънавий-маърифий муҳитни яхшилаш саналади. 

Ушбу мақсадда маҳаллаларда 10 мингдан зиёд турли тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, хонадон маданиятини юксалтириш, оилаларда фарзанд тарбияси, ота-она ва фарзанд муносабатлари, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, касаначиликни ривожлантириш, «Уч авлод учрашувлари», маънавият ва китобхонлик, спортни тарғиб қилиш каби тадбирлари шулар жумласидандир. 544 та оиладаги нотинч ва низоли ҳолатлар жамоатчилик аралашуви билан бартараф этилди.  

«Яшил макон» умуммиллий дастури ижроси доирасида маҳаллаларда қаровсиз қолиб кетган ерларга кўчатлар экилиб, «маҳалла боғлари» яратилди. Кўчалар ва уйлар атрофига гуллар, мевали, манзарали дарахтлар экилди.  

Бугуннинг энг долзарб масалаларидан бири камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва шу орқали оилаларнинг даромадини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Бу йўлда аҳоли томорқа ер майдонларидан унумли фойдаланишини йўлга қўйиш — энг самарали усул саналади. Шу боис барча маҳалларда «Томорқа — даромад манбаи» мавзусида семинарлар ташкил этилди.  

Туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган мутасаддилар, сектор раҳбарлари, «маҳалла еттилиги» вакиллари иштирок этган тадбирлар орқали томорқадан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган жараёнлар ўрганилди.  

Дарҳақиқат, шу каби аниқ мақсадлар ортидан файзли маҳаллалар сони кўпаймоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар