2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сурхондарёда янги мезон асосида 75 та маҳалла обод бўлди

Термиз шаҳрида видеконференцалоқа шаклида “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонлари асосида қиёфаси тубдан ўзгарган 75 та маҳалла фуқаролар йиғинини фойдаланишга топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят марказидаги студиядан вилоят секторлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди. “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонлари жорий этилган маҳаллалардаги студиялардан туман, шаҳар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари, маҳаллалар еттилиги ва фаоллари қатнашди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов вилоят аҳлини Наврўзи олам билан табриклаб, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда фаол иштирок этаётган секторлар раҳбарлари, ҳомийлар ва ҳашарчиларга миннатдорлик билдирди. Қадимдан халқимизни маънан бирлаштириб, қалбида эзгу фазилатларни янада мустаҳкамлашга, инсонийлик, меҳр-муррувват  ғояларини кенг тараннум этишга хизмат қилиб келаётган улуғ айём арафасида воҳа ҳаётида юз берган янгиланишлар ҳақида атрофлича фикр юритди.  

–Президентимиз ғоялари билан ҳаётга тадбиқ этилган янги мезон олис ва чекка қишлоқларни ҳам обод ва фаровон гўшага айлантираётгани билан барчамизнинг фахр-ифтихор туйғумизни юксалтирмоқда, –¬деди вилоят ҳокими.¬–Жумладан, “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонлари жорий этилган ўтган йил воҳада 4 та маҳаллада йирик ҳажмдаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, қиёфаси тубдан ўзгарди. Одамларнинг муносиб турмуш кечириши учун барча шароит яратилди. Бу йил бошида ана шу тажриба асосида оғир ҳудуд сифатида танланган 75 та маҳаллада мазкур мезонни жорий этиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Аҳиллик билан қилган меҳнатимиз ўз самарасини берди. Белгилаб олган асосий ишларимиз юртимизда Наврўз нафаси эсаётган шу кунларда якунланиб, кўча ва хонадонларга, маҳалаларга ўзгача файз улашди. Бу халқимиз учун байрамга муносиб совға бўлди.

Янги мезон асосида маҳаллаларни ободонлаштириш учун ишчи гуруҳ аҳолини қийнаётган муаммоларни ўргангач,ҳар бир ҳудуд учун тегишли “йўл харитаси” тайёрланди. Уни тез, сифатли бажаришга туман ва шаҳар секторлар раҳбарлари масъул этиб белгиланди.  

–Ўрганиш чоғида 75 та маҳалладаги 25 мингдан ортиқ хонадонда мавжуд 6 мингдан зиёд муаммо аниқланиб, уларни ҳал этиш бўйича сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик, хомийлар ва аҳоли биргаликда салмоқли ишлар олиб борилди, –¬дейди Президентимизнинг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Абдуҳаким Эшмурадов.– ¬Мисол учун, Олтинсой туманидаги энг оғир ҳудудлардан бири тоғли Тўхтамиш маҳалласида яроқсиз ҳолга келган қишлоқ-врачлик пункти тубдан реконструкция қилиниб, барча шароит яратилди. Йўлларга асфаль ётқизилиб, йўл бўйларига манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Кўплаб хонадонлар, маҳалла қабристони ва ижтимоий соҳа объектлари таъмирланди. Бошқа ҳудудларда ҳам кенг қамровли  қурилиш-ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилди.

Маълумотларга кўра, ишчи гуруҳнинг ўрганишлари чоғида аниқланган аҳоли  муаммолари доирасида мазкур маҳаллаларда “Обод хонадон” мезони асосида 9 мингта уй-жой таъмирланди. “Обод кўча” мезони бўйича 604 та кўчада 64 километр масофага асфальт ётқизилиб, 653 километрга тош-шағал тўшалди, бетонлаштирилди.Бешта кўприк қурилди.2 минг квадрат-метр пиёдалар йўлаги барпо этилди. 82 километр ичимлик суви тармоғи таъмирланиб, 19 та янги ичимлик суви иншооти ўрнатилди. 149 километр янги электр тармоғи тортилди. 68 та янги трансформатор ўрнатилиб, муддати ўтган  икки мингдан зиёд симёғоч бетон устунларга алмаштирилди. Фойдаланилмаётган 23 мингга яқин томорқага экин экилиб, аҳоли даромад олишига шароит яратилди. 655 километр ариқ қазилиб, 126 минг дона манзарали ва мевали дарахт кўчати экилди. Ҳудудлардан 2 минг тоннадан ортиқ чиқинди олиб чиқиб кетилди. Маҳаллаларда 57 та янги ижтимоий объект фойдаланишга топширилиб, 65 таси таъмирланди.

Тадбирда “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонлари асосида тубдан янгиланган маҳаллалар фаоллари сўзга чиқиб, ҳудудлардаги ўзгариш ва янгиланишлар ўз-ўзидан юз бермаётгани, бундай улуғвор ишлар замирида инсон қадрини улуғлашдек эзгу ғоя мужассам эканини алоҳида таъкидлади. Узоқ йиллардан буён аҳоли орзу қилган бу ишлар қисқа муддатларда амалга оширилгани учун давлатимиздан беҳад мамнун эканликларини билдирди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар