Наврўз умумхалқ байрами арафасида “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтган хайрия ҳашарида “Чорвоқ” туристик-рекреацион зонаси ходимлари ҳам фаол иштирок этди.
Бўстонлиқ тумани юқори туристик, табиий имконияти жиҳатидан бошқа ҳудудлардан ажралиб туради. Ҳудудга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб қилиш учун қулай шароит мавжуд.
Шу туфайли табиий муҳитни соф ҳолатда сақлаш, унинг обод манзил бўлишини таъминлаш муҳимдир. Ҳашар давомида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси билан ҳамкорликда ҳудуддаги асосий автомобиль йўли ёқаларида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.
Хусусан, “Новобод” МФЙ ҳудудининг икки километр асосий йўлига асфальт қопламаси ётқизилди. Бундан ташқари, “Чорвоқ” туристик-рекреацион зонаси дирекцияси халқаро мутахассислар иштирокида Бўстонлиқ ҳудудида мавжуд дам олиш масканлари ва ресторанлар вакиллари учун семинар-тренинг ташкил қилди. Унда туризм соҳасида ўқиётган ва амалиёт ўтаётган талабалар ҳам иштирок этди.
Умуман олганда, бу каби истиқболли ташаббус ва лойиҳалардан кўзланган мақсад ҳудуднинг табиий муҳитини борлигича сақлаш ва тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилаётган туристик, меҳмонхона ва транспорт хизматларини кенгайтириш ва сифатини оширишдир.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизиш | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хоразм вилояти |
Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | Тошкент шаҳри |
Тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ҳақи берилмаётганлиги | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Савдода истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш | Ишонч телефони | 8 Август 2024 | 20 Август 2024 | Тошкент вилояти |
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Ишонч телефони | 24 Июль 2024 | 10 Август 2024 | Сирдарё вилояти |