
Тошкент туманида замонавий сув кўтариш иншоотлари фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Дилшод Азимов, ташкилотнинг “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ вакиллари, туман ҳокими Одилхон Рустамов, соҳа мутахассислари ва ҳудуд фаоллари қатнашди.
Иншоотларнинг ишга тушиши ҳудудда аҳолининг ичимлик суви таъминотини ошириш, сув муаммоси ва исроф бўлишини бартараф этишга хизмат қилади.
Маълумки, Президентимизнинг 2017 йил 3 мартдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ва канализация тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш (1-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори доирасида жойларда махсус сув кўтариш иншоотларини бунёд этиш белгиланган.
– Хайрли ишлардан барча хурсанд бўлди, – дейди “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Дилшод Азимов. – Илгари Тошкент тумани аҳолисининг 78,9 фоизи ёки 18 минг 304 та хонадон жадвал асосида ичимлик суви билан таъминланган. Эндиликда лойиҳа ишга тушгач,бу кўрсаткич 92 фоизга етади ёки 21 минг 345 та хонадон доимий ичимлик суви билан таъминланади.
Тумандаги Қирариқ маҳалласи ўтган асрнинг 80 йилларида тортилган қувурлар орқали жадвал асосида тоза ичимлик суви билан таъминланган. Бироқ 4 та кўчага сув қувурлари умуман кирмаган. Чувалачи маҳалласида эса аҳоли кўп йиллардан бери қудуқдан сув ичиб келган. Аслида бунақа мисоллар кўп. Амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари туфайли бу жойларда энди аҳоли сув таъминотидан қийналмайди.
Тадбир иштирокчилари 4-сув кўтариш иншооти фаолияти билан танишди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудга кўчатлар экилди.
Мутахассисларнинг маълумотига кўра, Тошкент туманида Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг 1-босқич 4-пакетида “MESMER-EAST” масъулияти чекланган жамият томонидан 3 та – УРВ-2, УРВ-3 ва УРВ-4 сув кўтариш иншоотлари ишга туширилди. Бунинг натижасида 21 та маҳалланинг 214 та кўчасига ичимлик суви тармоқлари тортилди.
Муҳими, барча сув кўтариш иншоотларида Германиянинг ақлли ҳисоблагичлари, замонавий электр тежамкор насос агрегатлари ўрнатилган. Бу эса тоза ичимлик сувини белгиланган тартибда аҳоли хонадонларига етказиб беришга хизмат қилади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |