2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки

Юртимизга гўзаллик фасли бўлмиш баҳор илиқ нафаси ила табиатни уйғотиб, ўзининг ёқимли тафти билан кириб келди. Қалби гўзалликка, эзгуликка ошно инсон борки, байрамлар фаслида теварак-атрофини обод қилишга шошади. Зеро, озодалик, поклик, саранжомлик бор жойда доимо барака ва кўркамлик бўлади.

Ана шундай эзгу мақсадларда давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида ўз фаолиятини олиб бормоқда.  

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 4 мартдаги “2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида туман ва шаҳарлар, маҳалла ва кўчаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига қаратилган умумхалқ ҳашарларини ўтказиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.  

Жумладан, “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида барча маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, меҳр-саховат кўрсатиш бўйича “Долзарб 10 кунлик” тадбирларини ҳамда вилоятда умумхалқ ҳашарини ўтказиш режалаштирилмоқда.  

Қолаверса, жорий йилнинг 11 мартидан бошлаб юртимизда муборак Рамазон ойи бошланади. Ушбу улуғ ойнинг мазмун-моҳиятида инсон шаънини улуғлаш, яхшилик ва меҳру-саховат каби фазилатлар мужассам. Оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш долзарб аҳамият касб этади.  

Бу борада Республика ишчи гуруҳи бошчилигида Бухоро вилоятида истиқомат қилаётган 72 мингдан ортиқ кам таъминланган оилалар, 5700 га яқин боқувчисини йўқотган оилалар, 600 дан зиёд ёлғиз кексалар ҳамда 50 мингга яқин ногиронлиги бор шахсларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга амалий кўмак кўрсатиш кўзда тутилган.  

Айни вақтда, маҳаллаларда, кўча ва гузарлар, хиёбонлар, қабристон ва зиёратгоҳларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойилларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.    

Президент  маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи маҳаллаларда бўлиб, маҳалла еттиликлари, аҳоли билан мулоқот олиб бориб, бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқмоқда.  

Бу жараёнда Қоракўл туманининг Қораҳожи, Ромитаннинг Шўрча, Ғиждувоннинг Кўлижаббор, Когон шаҳрининг Хўжабарги маҳаллаларида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий қилиш ишлари ҳам жадаллаштирилмоқда. Мазкур ҳудудларда янги маҳалла бинолари қад ростламоқда, таълим, тиббиёт, маданият муассасалари реконструкция қилинмоқда.  

Мазкур маҳаллалардаги таъмирталаб 18 км йўлга шағал ётқизилди, 340 та симёғоч устунлар ўрнига темир бетон таянч ўрнатилди, 126 та янги бетон таянчлар қуриш ишлари олиб борилди ва 13 км СИП кабеллари тортилди. Газ таъминотини яхшилаш мақсадида аҳолига 822 та газ баллон етказиб берилди. 5,2 км табиий газ қувурлари реконструкция қилинди, аҳоли хонадонларига 7 тонна кўмир етказиб берилди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида 3 км сув қувурлари таъмирланди.  

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар