Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабул: қарздорлик ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғининг Амударё туманида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабул давомида 9 нафар жисмоний ва юридик шахснинг мурожаати тингланди. Шундан 3 та мурожаат масъуллар томонидан жойида қаноатлантирилиб, 2 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган мурожаатлар назоратга олинди. 

Қабул давомида кўриб чиқилган мурожаатларнинг асосий қисми суд қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан бўлиб, шу жумладан, алимент қарздорлигини ундириш бўйича 6 та, тадбиркорлар ва фуқаролар фойдасига қарз ундириш бўйича 2 та, иш ҳақи ундириш ва бошқа масалалар бўйича 1 тадан мурожаат ташкил этди. Жумладан, суд қарорига асосан, амалий ёрдам сўралган мурожаатлар бўйича фуқаролар фойдасига қарздорликни ундириш ёки қарздорларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқ берилди.

Масалан, қабулда иштирок этган тумандаги “Оқ олтин Амударё” фермер хўжалиги раҳбари А.Халимбетов “Амударё тех” МЧЖ кластеридан қарздорликни ундириб, уни ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигининг солиқ қарздорлигини қоплашга йўналтириб беришни сўраган мурожаати кўриб чиқилди. Натижада ундирилган 130 миллион сўм пул маблағи Амударё тумани солиқ инспекциясига ўтказилиши таъминланди. 

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси раҳбариятининг шаҳар ва туманлар бўйлаб сайёр қабуллари давом этмоқда. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар