
Олий суд раисининг ўринбосари Х. Тўрахўжаев ва аппарати раҳбари А. Холмахматов Қашқадарё вилояти судларида фаолият юритаётган судья ва суд ходимлар билан учрашув ўтказди.
Йиғилишда судья ва суд ходими, ҳалол, ҳақиқатпарвар, ўзининг шахсий манфаатларини жамоатчилик манфаатлари билан мослаштириб бориши, шунингдек, меҳнатсеварлик, хушмомалалик, адолатлилик каби фазилатларни ўзига сингдириши ва ахлоқий иммунитетини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги таъкидланди.
Бугун мамлакатимизда судья ва суд ходимлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Талаб этиладиган жиҳат эса суд қарорларининг адолатли қабул қилинишига эришиш орқали фуқаролар ва тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, судга мурожаат қилувчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ишончли ҳимоя қилишдан иборатдир.
Қайд этилганидек, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган коррупциявий омилларга қарши муросасиз курашиш ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга барча бирдек масъул. Бу борада эса коррупциянинг келиб чиқишига имкон яратаётган шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этиш муҳим саналади.
Тадбирда сўз олганлар тизимда коррупциянинг барвақт олдини олишга эътибор қаратишди. Шу билан бирга коррупциясиз жамият қуришда фаол иштирок этиш, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳуқуқий таълим ва тарбияни кучайтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупциянинг оқибатларини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали тушунтириш асосий вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.
Судларда фаолият олиб бораётган судья ва ходимлар ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |