2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янгиер шаҳри обод бўлмоқда

Сирдарё вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Янгиер шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

“Янги Ўзбекистон” массивида барпо этилаётган тураржойларнинг топширилиши белгиланган муддатлардан кечикаётгани танқид қилинди. Ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларини қуришда салоҳиятли лойиҳачи ва пудратчи ташкилотларни танлаш мақсадга мувофиқлиги айтилди. 

Бинокор маҳалласини “Обод хонадон –Обод кўча – Обод маҳалла” мезонлари асосида оғир ҳудуд тоифасидан чиқариш борасида қилинаётган ишлар, “Маҳалла еттилиги” ва шаҳар мутасаддилари олдида турган вазифалар муҳокама этилди. Бунда томорқалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва янги тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш биринчи галдаги устувор вазифалардан бири эканлиги уқтирилди. 

Акмалжон Маҳмудалиев, шунингдек, Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали талабалари билан ҳам учрашди. Унда мамлакатимизда таълим-тарбия, спорт, санъат, илм-фан, ижод, хуллас, барча жабҳаларда талаба-ёшлар келажаги йўлида амалга оширилаётган ишлар, давом этаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз борди. Талабалар ўртасида содир этилаётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари хусусида фикр алмашилди. 

Вилоят ҳокими талабаларни хорижий тиллар ва янги технологияларни чуқур ўрганиш, касб-ҳунарли бўлишга чорлади. Шунинг билан бирга, уларнинг илмий ишланмаларини амалиётга татбиқ этиш учун илм-фан ва ишлаб чиқаришни ўзаро интеграция қилиш зарурлигини таъкидлади. Учрашувда ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари ҳам тингланди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар