2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мурожаатлар “маҳаллабай” тарзида таҳлил этилиб, керакли чоралар кўрилмоқда

Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини ҳудудларда давом эттирмоқда. Галдаги манзил Қашқадарё вилояти бўлди.

Ишчи гуруҳига Президент маслаҳатчисининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги Халқ қабулхонаси ходимлари, вазирлик ва идоралар масъуллари жалб этилди.

Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларга ечим топиш, улар асосида оммавий қабулларни ташкил этиш, танлаб олинган маҳаллаларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш каби масалалар гуруҳ фаолиятининг эътибор марказида бўлди.

Ўтган бир ой давомида Халқ қабулхоналари бошчилигида вилоят, туман, шаҳар секторлари билан 68 та сайёр қабул ташкил этилди. Келиб тушган мурожаатлар “маҳаллабай” тарзида таҳлил этилиб, уларнинг ечими бўйича керакли чоралар кўрилди.  

Мисол учун, вилоятнинг Кўкдала тумани Умакай маҳалласида яшовчи О.Ашуровнинг мазкур ҳудуддаги 34-умумтаълим мактабига ишга жойлашиш юзасидан қилган мурожаати ижобий ҳал қилинди. Қабуллар натижаси бўйича жами 105 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.

Касби тумани Юксалиш маҳалласида яшовчи Л.Раҳматованинг таълим кредити олишни сўраб қилган мурожаати ҳал этилиб, фуқарога "Микрокердитбанк" томонидан кредит ажратилиши таъминланди. Жами 100 нафардан зиёд фуқарога имтиёзли кредитлар ажратилди.

Бундан ташқари, келиб тушган мурожаатлар асосида ички йўлларнинг 2 километр қисмига шағал ётқизилди, пиёдалар йўлаги барпо этилди, трансформатор ўрнатилди ва таъмирланди, 20 та янги темир-бетон устунлар қўйилиб, 3 километр ичимлик суви тармоғи тортилди.  

Қабуллар доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Касби тумани Обод Некуз, Қарши тумани Қуйи Бешкент, Ғузор тумани Жонбулоқ, Косон тумани Чироқчи маҳаллалари аҳолиси учун тиббий кўриклар ташкил этилди. Унда 1 160 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Натижада 355 нафар беморга амбулатор шароитда даволанишга тавсия берилди, 27 нафар беморга туман, шаҳар ва вилоят муассасаларида даволаниш ва текширувлар учун, 2 нафар беморга юқори технологияли операцияга йўлланма берилди.  

Республика ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилоятида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида қурилиш таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Жумладан, Косон туманидаги Чироқчи, Ғузор туманидаги Жонбулоқ, Қарши туманидаги Қуйи Бешкент ҳамда Касби туманидаги Обод Некўз маҳаллаларидаги 3 230 та хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилди. Жами 749 та хонадонда “Обод хонадон” мезонини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Хонадон уйлари, деворлари том қисми таъмирланди, 43 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари етказилиб, 66 та хонадон ичимлик суви тармоғига уланди.  

“Обод кўча” бўйича 71 та кўчада ишлар ташкил этилган бўлиб, 7,6 километр электр тармоғи тортилди ва 40 та темир-бетон устунлар ўрнатилди.  

12,4 километр ички йўллар шағаллаштирилиб, 9 та ичимлик суви насослари янгисига алмаштирилди. Жами 5 та кўп қаватли уйнинг кириш йўлаклари, том қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар