Пойтахтимиз ҳудудлари бўйлаб Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, Чилонзор тумани "Кўтарма” МФЙда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонини жорий этиш доирасида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Умарова ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида туманда яшовчи аҳоли, хусусан хотин-қизларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида аҳоли томонидан даволаниш учун моддий ёрдам, шифохонага бепул йўлланма, уй-жой таъмири учун маблағ олиш ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш истагида бўлган фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, фуқароларни қийнаб келаётган бошқа бир қатор муаммолар атрофлича ўрганилди.
Барча мурожаатлар қонун доирасида ўрганиб чиқилиб, 7 нафар мурожаатчининг муаммолари жойида ҳал қилинди. Қолган мурожаатлар юзасидан соҳа мутахассисларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |