
Сирдарё тумани Навоий маҳалласида ҳам жорий йилда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш ва инфратузилмани яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ушбу маҳаллада бўлиб, фаоллар билан учрашди.
Мулоқот давомида аҳоли мурожаат ва таклифлари тингланиб, улар асосида масъуллар олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Жараёнда маҳалланинг кириш қисмида маҳалла пештоғи қурилади. Ҳудуддаги бўш ер майдонларида 20 та янги уй, амфитеатр ҳамда спорт комплекси бунёд этилади. Маҳалланинг асосий, мактабга олиб борувчи Мустақиллик ва Аҳиллик кўчаларининг йўл ёқасида пиёдалар йўлаги барпо этилиб, ички йўллар таъмирланади. Электр энергияси ва ичимлик сув таъминоти янада яхшиланади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |