2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сурхондарёда 31 мингга яқин кадастр паспорти расмийлаштирилди

Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси аҳолига 10 га яқин давлат хизмати кўрсатаётир. Мурожаатлар Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон кўринишда қабул қилиниб, ижроси таъминланмоқда.

Кадастр паспорти —ер участкаси ёки кўчмас мулк объекти тўғрисидаги умумий маълумотларни, объектнинг кадастр рақамини ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланади.

Бошқарма матбуот хизмати раҳбари Беҳрузбек Сафаровдан олинган маълумотларга кўра, якунланган йилда вилоятда 45 минг 495 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари ер участкаси ҳамда кўчмас мулк учун кадастр паспортини шакллантиришни сўраб, ариза билан мурожаат этган. Уларнинг 1 минг 942 таси ҳуқуқий хужжатларнинг аслини тақдим этмагани сабабли Давлат хизматлари марказлари томонидан бекор қилинган. 12 минг 402 таси низоли холатлар борлиги, кўрсатилган ер майдони қишлоқ хўжалиги сувли ер майдонида тургани, олди-сотди шартномасида манзили нотўғри кўрсатилгани туфайли рад этилган. 291 тасининг маблағ тўлови кутилмоқда. 30 минг 654 тасига кадастр ҳужжати расмийлаштирилган. 

Вилоятда кадастр ҳужжатини тайёрлаш юзасидан энг кўп мурожаат Термиз шаҳри аҳолисидан келиб тушган бўлса, энг кам мурожаат Бандихон туманига тўғри келди. Йил давомида термизликлардан 8 минг 103 та, Бандихон туманидан 645 та мурожаат қабул қилинди. 

Туманлар бўйича кадастр ҳужжатларини тайёрлаш таҳлил қилинганида, Ангор туманида 2 минг 549 та, Бойсун туманида 1 минг 256 та, Денов туманида 5 минг 705 та, Жарқўрғон туманида 2 минг 828 та, Музработ туманида 1 минг 831 та мурожаат ҳал этилган. Олтинсой туманида 1 минг 184 та, Қизириқ туманида 1 минг 402 та, Қумқўрғон тумани 3 минг 85 та, Сариосиё туманида 3 минг 815 та, Шеробод туманида 2 минг 425 та, Шўрчи туманида 3 минг 921 та, Термиз тумани 4 минг 425 ва Узун туманида 2 минг 321 та ер участкаси ҳамда кўчмас мулк учун кадастр паспорти тайёрлаб берилган. 

Мамлакатимизда кадастр паспортини бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-қарори билан тасдиқланган кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар