2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Боёвутдаги мактабгача таълим ташкилотлари замонавий қиёфа касб этмоқда

Мамлакатимизда ўғил-қизларнинг болаликдан жисмонан соғлом, маънан баркамол этиб улғайтириш доимий эътиборда. Юртимизнинг энг олис, чекка ҳудудларида ҳам давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари барпо этилиб, замонавий усулда жиҳозланаётгани ушбу эзгу мақсад йўлидаги саъй-ҳаракатлардан.

Сирдарё вилояти Боёвут туманининг Бобоюрт ҳамда Муқимий маҳаллаларида ҳам янгидан барпо этилган 12- ҳамда 18-давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.  

Шу муносабат билан ташкил этилган маросимларда туман ҳокими Дилфуза Уралова, ҳоким ўринбосарлари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Инвестиция дастури доирасида таъмирланиб, қайта қурилган ҳар иккала муассасада замонавий мусиқа зали, ошхона, шинам ётоқхона ва ўйин майдончалари барпо қилинди ҳамда зарур жиҳозлар билан таъминланди. Болажонларнинг ҳар бир куни мазмунли ўтиши учун барча шароитлар яратилди.

Маросимда сўз олганлар юртимизда ёш авлоднинг соғлом, маънан етук инсонлар бўлиб улғайиши, замонавий билимларни пухта эгаллаши учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида гапириб, бу ишларнинг давомий бўлишига тилак билдирди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ҳақи берилмаётганлигиИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Савдода истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишИшонч телефони8 Август 202420 Август 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар