Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Кўмакка муҳтож инсонлар – эътиборда

Наманган вилоятида ўзгалар парваришига муҳтож ва ёлғиз яшовчи кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар 3 минг 431 нафарни ташкил этади.

Ушбу фуқароларга ҳар томонлама кўмаклашиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш чора-тадбирлари изчил олиб борилаётгани алоҳида эътирофга моликдир. Жумладан, куни кеча Косонсой ва Чуст туманларида ўзгалар парваришига муҳтож ва ёлғиз яшовчи кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик якунлари бўйича амбулатор ва стационар даволанишга эҳтиёжи бор инсонларга йўлланмалар берилди. 

Бундан чуқурлаштирилган кўриклар вилоятнинг барча туман-шаҳарларида давом этмоқда.

Маълумот учун. 2023 йил давомида “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими кўмагида 1 минг 807 нафар ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги “Беш чашма” санаторийсида саломатлигини тиклади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар