2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Маҳалла ободлигида раиснинг ўрни беқиёс

Самарқандда маҳаллани қўллаб-қувватлаш вилоят кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими, кенгаш раиси Э.Турдимов бошқарган йиғилишда шаҳар ва туманлардан делегат сифатида сайланган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, кенгаш аъзолари ҳамда ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Дастлаб Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан келиб чиққан вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда маҳаллалар бошқарув тизими бир неча марта ўзгариб, уларнинг фаолияти устидан назорат ва мониторинг давлат органи зиммасига юклатилди. Бу эса маҳалланинг ўзини ўзи бошқариш органи сифатидаги мақомига зид ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарининг соҳага оид фармон ва қарори асосида маҳалла институтининг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилот сифатида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг вилоят ва туман бўлинмалари ташкил этилмоқда.

Бундан ташқари, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаолига 100 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан вазифалар юклатилган эди. Хусусан, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва профилактика инспектори маҳалла раисига бўйсунмасди. Уларнинг қўлида молиявий ва маъмурий ресурслар мавжуд эмас, муҳтож фуқарога ёрдам ва субсидиялар тайинлашда ҳам раис билан маслаҳатлашилмас эди. Янги тартибда раиснинг маҳалла раҳбари сифатидаги ўрни ҳуқуқий мустаҳкамланди. Шунингдек, “маҳалла еттилиги”даги ҳар бир ходимнинг вазифа ва мажбуриятлари, ваколатлари аниқ белгилаб берилди.

– Маҳалла раиси ўша ҳудуд бўйича биринчи масъул шахс, – деди Э.Турдимов. – Маҳалла ва у ерда яшовчилар ҳаёти билан боғлиқ ҳар бир ҳолат учун раисдан сўралади, бошқача айтганда, маҳалланинг увол-савоби шу одамнинг гарданида. Энди маҳалла “еттилик” тизимига ўтмоқда, яъни барча масалани шу ернинг ўзида ҳал этиш учун имконият пайдо бўлмоқда. Бу биринчи навбатда маҳалла раисига, унинг фаол ва ташаббускорлигига боғлиқ. Раис ҳоким ва сектор раҳбарлари олдига масала қўя олиши лозим. Ҳокимлар шунга қараб ўз фаолият йўналишларини белгилаб олади. 

Йиғилишда 2023 йил 22 декабрь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида илгари сурилган ташаббуслардан келиб чиқиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари олдида турган вазифалар ҳам муҳокама этилди. 

Ташкилий йиғилишда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг таъсис конференциясида иштирок этиш учун вилоятдан делегатлар сайланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар