2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янги Ўзбекистон ёшлари: имконият ва истиқбол

Мамлакатимизда 2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилинди. Бу юртимиз ёшларининг мамлакатимиз равнақи ва юксалиши, фуқароларнинг фаровон турмуш, муносиб ҳаётга эга бўлиши, жаҳондаги илғор жамиятлар сафидан ўрин олиши каби мақсадларни ҳаётга татбиқ этишдаги ўрни ва роли залворли эканлигининг эътирофи бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, уларни мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг фаол ва бевосита иштирокчиси, жамиятнинг ҳақиқий таянчи ва суянчига айлантириш мамлакатимизнинг устувор ва стратегик вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Хусусан, кейинги 7 йилда ёшлар сиёсати самарадорлигига оид жами 100 га яқин қонун ва қонуности ҳужжатлари, жумладан, 2016 йил 14 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги қонуни қабул қилинди. 2017 йил 30 июнда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилиб, унинг асосий мақсади ёшларнинг барча ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишга қаратилди. Ўз навбатида, Президент таклифига кўра, “Ўзбекистон Республикасида ёшлар кунини белгилаш тўғрисида” ги қонун билан 30 июнь –“Ёшлар куни” деб эълон қилинди.  

Бугунги кунда ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётган ёшларга оид давлат сиёсати ёшларнинг замон талаблари даражасида таълим олиши, ўсиб-улғайиши, ўз билим ва салоҳиятини намоён этиши учун зарур шароитларни яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, мустақил фикрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, ўзининг қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланган, миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир ёшларни тарбиялашга хизмат қилмоқда.  

Халқаро экспертлар ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигига асосан ёшларнинг умумий аҳволидан келиб чиқиб уч мезон асосида баҳо беради. Ёшлар саломатлиги даражаси, ёшларга берилаётган таълим даражаси ва ёшларнинг ижтимоий таъминланганлик даражаси шулар жумласидандир. Ислоҳотлар силсиласида Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан Ўзбекистонда илк бор ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган мутлақо янги тизим – “Ёшлар дафтари”нинг жорий этилиши ёшларга оид сиёсатни янги сифат босқичига кўтарди. Натижада ўтган қисқа давр ичида республикада яшаётган 18-30 ёшдаги минглаб ижтимоий ҳимояга, иқтисодий ва психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож, ишсиз ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш учун ҳудудларда “Ёшлар жамғармалари” орқали зарур маблағ ажратилди.  

Шунингдек, 2020 йилдан бошлаб ёшлар тадбиркорлигини микрокредитлашнинг янги тизими жорий этилди. Ёшларга ўз бизнесини бошлаши учун таъминотсиз микрокредитлар бериш амалиёти жорий этилди. Ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишнинг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби йўлга қўйилиб, ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи учун нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи давлат томонидан компенсация қилиниши йўлга қўйилди. Натижада 30 ёшгача бўлган тадбиркорлар сони 5 баробар кўпайди. 2021 йилда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиб, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари ажратилгани ёш тадбиркорларни янада руҳлантирди.  

Тараққиётимизнинг ҳoзирги босқичида мaмлaкaтимиз ёшларининг сиёсий-ҳуқуқий мaдaнияти вa ижтимoий oнг дaрaжaсининг ўсиб бoриши, жaмиятни дeмoкрaтлaштириш вa либeрaллaштириш жaрaёнлaрининг жaдaл ривoжлaниши, ёш авлоднинг илм-фан, спорт соҳасида эришаётган ютуқлари бу соҳадаги ислоҳотларни янги, янaдa юқoри бoсқичгa кўтaришимиз учун зaрур шaрoитлaрни юзaгa кeлтираётгани ҳеч кимга сир эмас.  

Жорий йилнинг – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили,  деб эълон қилиниши ҳам  мамлакатимизда амалга оширилиб келинаётган ислоҳотларнинг узвий ва мантиқий давоми бўлди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ёшларга ва тадбиркорликка оид мақсадларига айнан уйғундир. Хусусан, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ёшларнинг замонавий касблар билан машғул бўлишини таъминлаш учун ҳар бир вилоятда биттадан “Креатив парк”лар фаолиятини ташкил этиш, уларга йилига камида 40 минг нафар ёшларни жалб қилиш, ҳар йили 500 нафар истеъдодли ёшларни хорижнинг нуфузли олий ўқув юртларига ўқишга юбориш, мактаб битирувчиларининг камида 2 та хорижий тил ва 1 та касб эгаллашини таъминлаш, китобхон ёшлар сонини 5 миллион нафарга етказиш, “Топ-500” га кирадиган хорижий университетлар билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма таълим дастури асосида “икки дипломли тизим”ни жорий этиш каби мақсадлар ўрин олган.  

Ҳолбуки, соғлом, билимли, маданиятли ёшлар мамлакат тараққиёти ва келажагини белгилаб берувчи ҳамда жамиятда ижобий ўзгаришларни амалга оширишда ҳаракатлантирувчи кучдир. Ёшларга оид давлат сиёсати аввало ҳар бир давлатнинг ички сиёсати бўлиб, ёшлар ва давлат ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштиришга хизмат қилади. Шу билан бирга, ёшларга оид давлат сиёсати ҳеч қачон якунланган тизимни англатмайди. Бу соҳадаги изчил ва ҳаётчан ислоҳотлар давр талаби ва мавжуд шарт-шароитдан келиб чиқиб, такомиллаштириб  бориладиган узлуксиз жараёндир.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар