2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ёшлар билан ишлаш бўйича янгича ёндашув жорий этилади

2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили

Бугун мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Жорий йил давлатимиз раҳбари томонидан “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилинди. Бундан кўриниб турибдики, жорий йил ҳам ёшларимиз учун кутилмаган ютуқларга бой бўлади.  

Ўтган йил мобайнида 338 минг йигит-қизга ёшлар етакчилари тавсияси билан 444 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилган. Бу маблағлар талабаларни ўқитиш учун, жумладан, чет тили ва касбга ўқитиш учун ҳамда меҳнат қуролларини олиш учун сарфланган.  

“Беш ташаббус олимпиадаси” 4 йўналишда, хусусан, маҳалла, мактаб, профессионал таълим ва олий таълим муассасаларида ўтказилди. Бутун лойиҳа бўйича 12 миллион нафар ёш қамраб олинди. Ғолиб бўлган ёшларнинг маҳаллаларида 623 та спорт майдончалари барпо этилди.  

Шунингдек, 2023 йилда “Ёшлар дафтари” орқали кўрсатиладиган ёрдам турлари 30 тага етди. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддати эса 30 кундан 5 кунга қисқарди.  

396 минг нафар ёш мутасадди раҳбарларга бириктирилди, 94 минг нафар ёшнинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, 56 минг нафар ёш касб-ҳунарга ўқитилди.  

Ҳар бир маҳаллада “Ёшлар бандлиги дастури” асосида 236 минг нафар йигит-қиз ишли бўлди. 189 минг мактаб битирувчиси олий ва профессионал таълимга қамраб олинди. Белгилаб олинган устувор вазифаларга кўра,  жорий йилда ҳар бир ҳудуд, вазирлик ва идоралар тизимида ёшлар билан ишлаш бўйича янгича ёндашув жорий этилади. Ёшлар етакчиси тавсияси билан бериладиган ёрдам турлари трансформация қилиниб, асосий эътибор уларни замонавий касб-ҳунарга ўргатишга қаратилади. 

Болаларнинг кўникмалари, қизиқишлари ва истеъдодини ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон болалар ташкилотини тузиш режалаштирилган.  

“Ибрат фарзандлари” лойиҳаси орқали хорижий тилларни ўрганаётган ёшлар сонини 1 миллионга, “Мутолаа” дастури орқали ёш китобхонлар сонини 1,5 миллионга етказиш чоралари кўрилади.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар