2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ободлик остонадан бошланиши олис маҳаллаларда ҳам ўз ифодасини топмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида 2023 йилда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оғир иқтисодий-ижтимоий аҳволдаги “қизил” тоифадаги маҳаллаларда “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Бу борада Президент администрацияси, Халқ қабулхоналари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тижорат банклари масъул ходимлари, вилоят секторлари ҳамда ҳудудий ҳокимликлар билан бирга иш олиб борилди.

Дастлаб ўтган йилнинг август ойида мамлакатимиздаги 14 та маҳаллада қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилган бўлса, айни шу тажриба асосида сентябрь – декабрь ойларида яна 56 та маҳалла янги қиёфа касб этди,  дейилади Республика ишчи гуруҳи маълумотида.  

Аниқ рақамлар асосида айтадиган бўлсак, маҳаллалардаги 42 мингдан зиёд хонадонда ўрганишлар ўтказилиб, хатлов натижалари асосида ушбу маҳаллаларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.

“Обод хонадон” мезонлари асосида уй-жойи таъмирга муҳтож ва ўта оғир шароитда яшаётган оилаларнинг 5 мингга яқин турар жойлари таъмирлаб берилган бўлса, “Обод кўча” мезонлари бўйича 675 та кўчада асфальтлаш, шағаллаштириш ва бетонлаш ишлари амалга оширилди. 42 минг метр квадрат пиёдалар йўлаги барпо этилди, 271 километр ичимлик суви тармоғи тортилиб, 17 километр тармоқ таъмирланди. 24 та янги ичимлик суви иншооти ўрнатилди, 33 тасида таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ана шундай тизимли ишлар натижасида юртдошларимизни узоқ йиллардан бери ўйлантириб келаётган бирламчи ҳаётий эҳтиёжлари ҳал этилди.  

Албатта, бу жараёнда кўп қаватли уйлар ҳам эътибордан четда қолгани йўқ. 31 та кўп қаватли уйнинг 9 минг метр квадрат том қисми, 89 тасининг кириш йўлаклари таъмирланди. Қиш кунлари аҳолини ташвишга солган энергия манбалари билан боғлиқ масалалар ҳам ўз ечимини топди. Жами 245 километр янги электр тармоғи тортилди, 74 та трансформатор ўрнатилиб, 213 таси таъмирланди. Муддати ўтган 6 мингдан зиёд симёғоч бетон устунларга алмаштирилди, 2,5 мингдан зиёд янги қўшимча бетон устунлар, 3,5 минг дона ёритиш мосламалари ўрнатилди. 712 та газ тақсимлаш пункти, 181 километр газ тармоғи таъмирланди, олис чекка ҳудудлардаги аҳоли учун 13 мингга яқин суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди.  

“Ободлик остонадан бошланади” деган нақлнинг амалдаги исботи маҳаллаларда ўз аксини топди. Биринчи навбатда маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва унинг жамоаси учун муносиб шароитлар ҳозирланди. Бугунга қадар “Обод маҳалла” мезонлари асосида 400 га яқин янги ижтимоий объект фойдаланишга топширилди. Шу жумладан, 52 та марказий кўчадаги маиший объектлар, 53 та маҳалла фуқаролар йиғини бинолари, 28 та мактаб, 17 та мактабгача таълим ташкилоти, 19 та оилавий шифокорлик пунктлари, поликлиникалар, 19 та аҳоли дам олиш масканлари барпо этилди.  

Шу билан бирга,  аҳолини иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида 10 та касб-ҳунарга ўқитиш маскани, 101 та маиший хизмат кўрсатиш, савдо объектлари аҳоли ихтиёрига топширилди.  

Маҳаллалардаги ободонлаштириш ишлари билан бир қаторда бандлик масаласига ҳам алоҳида урғу берилди. Одамларни ишли қилиш, даромадини ошириш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Маҳаллаларда 6 мингдан зиёд аҳолининг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди. Жумладан, 1 минг 729 нафарининг ўзини-ўзи банд қилишга кўмаклашилди, 641 нафари касб-ҳунар ўрганиш учун ўқишга йўналтирилган бўлса, 475 нафарининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашилди.

Субсидия асосида ишсиз инсонларнинг 411 нафарига тикув машинаси ва 179 нафарига иш анжомлари олиб берилди. 1 мингдан зиёд фуқароларнинг кредит олишига кўмаклашилди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги 2 минг 289 нафар фуқарога ёрдам  кўрсатилди.

Шунингдек, аҳолининг саломатлигини текширувдан ўтказиш, касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш бўйича 13 мингга яқин шахс тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 1 минг 93 нафарига даволаниш учун ордер топширилди. Эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган аҳоли вакилларига сиҳатгоҳларга йўлланмалар берилган бўлса, ногиронлиги бор, имконияти чекланган юртдошларимизга ногиронлик аравачалари, протез-ортопедия воситалари, бепул дори-дармон берилди.

Бу айнан хонадонма-хонадон ўрганишлар, Республика ишчи гуруҳининг хулосалари асосида амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги кўриниши.  

Оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, асрий анъаналар, миллий қадриятларни муносиб давом эттириш авлодларга тўла тўкис етказиш борасидаги хайрли ишлар.  

Буларнинг бари ҳар бир инсон қалбида бугунги кунга шукроналик, кўтаринки кайфият ва қувонч бағишлайди. Амалга оширилаётган бу каби хайрли ишларнинг натижасини одамларнинг юз кўзида, жажжи болажонларнинг ширин кулгисида кўриш мумкин. Халқни рози қилиш, инсоннинг қадр-қимматини ошириш йўлида олиб борилаётган ишлар ислоҳотларнинг олий мақсадидир.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар