
Наманган вилоятида “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонлари асосида намунали ҳудудга айланган маҳаллалар сони яна биттага кўпайди.
Тўрақўрғон туманининг Зарбдор маҳалласи бир-икки ой аввал ҳам “оғир ҳудуд”лардан саналарди. Дастур доирасида бу ерда кенг кўламли бунёдкорликлар, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Жараёнда аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш, тоза ичимлик суви, электр энергияси билан барқарор таъминлаш, ички йўлларни созлаш, умуман олганда, аҳоли муаммоларини бартараф этиш, бандлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани ўз самарасини берди.
Байрамона кайфиятдаги зарбдорликларнинг шодлигига бугун барча шерик бўлди. Дастур бўйича амалга оширилган ишлар тақдимотида иштирок этган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов маҳалла аҳли билан суҳбатда бўлди.
Нуронийлар, маҳалла аҳли шундай эзгуликлар ташаббускори бўлган Юртбошимизга миннатдорчилик билдириб, тараққиёт сари одимлар бардавом бўлишини тилаб, дуо қилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |