2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янги иншоотлар қалбларга қувонч бағишлади

Сурхондарё вилоятида Конституциямиз қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан жойларда янги иншоотларни тантанали фойдаланишга топшириш маросимлари давом этмоқда.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирларда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, барчани байрам билан муборакбод этди. Янгиланган Бош қомусимизда инсон манфаатлари ва унинг қадр-қиммати улуғланганини таъкидлаб, тез ва сифатли бунёд этилаётган ижтимоий соҳа иншоотлари юртимиз ободлиги ва халқимизнинг фаровон турмушини  таъминлашга  хизмат қилажаги ҳақида сўз юритди.

Шўрчи туманида бўлиб ўтган маросимларда тумандаги 122-заиф эшитувчилар махсус мактабининг 200 ўринли ўқувчилар тураржойи, 150 ўринли ошхона ва 125-кўзи ожизлар ҳамда заиф кўрувчилар махсус мактабининг 120 ўринли ётоқхонаси ва янги спорт зали фойдаланишга топширилди. Янги бинолар алоҳида эътиборга муҳтож болаларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш баробарида уларнинг сифатли таълим-тарбия олишида муҳим аҳамият касб этади.  

Туман марказидан ўтувчи “4Р-592” автомобиль йўлининг янгиланган 4 километр қисми, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари жорий этилаётган Хушчекка маҳалласи  идораси, 92-оилавий поликлиника янги биносининг ҳам тантанали очилиш маросимлари  бўлиб  ўтди. Хушчекка маҳалласида кутубхона, болалар боғчаси, инглиз тилини ўқитиш, хотин-қизларни касб-ҳунарга  ўргатиш марказлари  ҳам иш бошлади.

Давлат дастури асосида қиёфасини тубдан ўзгартирган Узун туманидаги Янги йўл маҳалласи биноси ҳам фойдаланишга топширилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар