2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Обод маҳаллаларда байрам тадбирлари

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Конституция ҳафталиги” доирасида Самарқанд вилоятида ҳам бир қатор янги объектлар фойдаланишга топиширилмоқда.

Хусусан, Пастдарғом тумани Олти қаҳрамон маҳалласида кейинги уч ойда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар якунланиб, янги бино ва иншоотларнинг очилиш маросимлари ўтказилди.

3800 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллада қисқа вақт ичида кенг кўламли ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратилди.

Маҳаллада аниқланган таъмирталаб 628 та хонадонда “Обод хонадон” ва 27 та ички кўчада “Обод кўча” мезонлари жорий этилди. Маҳалла аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижасида 177 нафар фуқарога бепул дори-дармон ҳамда ногиронлиги бўлган 4 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси берилди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 19 нафар эҳтиёжманд фуқарога жами 234 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 144 нафар ишсизларнинг бандлиги таъминланди. 

Маҳалла инфратузилмани яхшилаш мақсадида ҳудудда 242 дона янги темир-бетон устун, 1 та янги трансформатор ўрнатилди, 4 таси таъмирланди ва аҳолининг электр таъминотидаги муаммолар бартараф этилди. Ички кўчаларнинг 5,1 километрига асфальт ётқизилди, 8,1 километр қисми шағаллаштирилди, 1,4 километр узунликда пиёдалар йўлаги ташкил этилди. Кўчаларда 240 дона тунги ёритиш чироғи, 25 дона йўл ҳаракати белгиси ва панно ўрнатилди. 16 та ички кўчага 6,1 километр узунликда интернет тармоғи тортилди.

– Бундай обод маҳаллаларни шу пайтгача телевизорда кўриб ҳавас қилардик ва бизда ҳам шундай шароитлар яратилармикан, деб ўйлардик, - дейди маҳалла фаоли Саид Мирзаев. – Ҳурматли Президентимизнинг инсонпарвар сиёсатлари туфайли мана бизнинг маҳалламиз ҳам кўркам масканга айланди. Уч ой ичида шунча катта ишлар бажарилишини тасаввур ҳам қилмагандик.

Вилоят ва туман ҳокимликлари, кўплаб ташкилотлар ёрдам берди, ҳашар уюштирди ва хонадонларимизгача обод бўлди. Энди бу ободликнинг қадрига етиб, ҳаётимизни ўзгартиришимиз, янгича яшашимиз кераклигини ҳис қилиб турибмиз.

Маҳалладаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари давомида маҳалла маркази, аҳоли дам олиш маскани, биринчи сектор штаби биноси, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш маркази, тадбиркорлик объектлари ва аҳолига хизмат кўрсатиш мажмуалари ташкил этилди. 

Мазкур объектларнинг очилишида Республика “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси С.Турдиев, вилоят сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Маросимда маҳалладаги қурилиш-ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этган корхона ва ташкилотлар вакиллари, “Обод кўча”, “Обод хонадон” танловлари ғолиблари тақдирланди. “Уч авлод учрашуви” ўтказилиб нуронийлар ва ёшлар вакилларига “Нуроний” жамғармасининг совғалари улашилди.

Бу каби тадбирлар Каттақўрғон ва Иштихон туманларида ҳам ўтказилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар