
Юртимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тадбиркорлар билан биргаликда Бизнес-омбудсман девони ходимлари ҳам иштирок этмоқда. “Биргаликда дарахт экамиз” челленжи доирасида республикамиздаги барча корхона ва ташкилотлар ходимлари фаоллик кўрсатиб, манзарали дарахт кўчатларини экмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳрида Бизнес-омбудсман девони ходимлари “Evos” жамоаси билан ҳамкорликда 200 га яқин манзарали дарахт кўчатларини ерга қадади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Наманган, Навоий, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳудудларни кўкаламзорлаштиришга тадбиркорларни жалб этиш мақсадида учрашувлар ташкил этилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |