2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла”: бунёдкорлик ишлари авжида

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан жойларда “Обод хонадон –обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Жумладан, Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи бошчилигида шундай эзгу ишлар Тошкент вилоятида ҳам олиб борилмоқда.  

Ўтган икки ярим ой мобайнида Тошкент вилояти бўйича танланган 4 та “оғир” маҳаллада – Пискент туманидаги “Сувти”, Бекобод туманидаги “Хонобод”, Оққўрғон туманидаги “Бойғулли” ва Қуйи Чирчиқ туманидаги “Кўксарой” МФЙларда 41 та кўчада бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.  

Дастурга кўра, 966 та ўта оғир шароитда яшаётган фуқароларнинг турар жойлари капитал таъмирлаб берилди. Маҳаллаларда 5,8 километр йўлга шағал ётқизилиб, пиёда йўлаклари қурилди. Беш километрга яқин узунликдаги янги электр тармоғи тортилди, 253 дона ёритиш чироқлари ўрнатилди, 2 та янги трансформатор ўрнатилиб, 11 таси капитал таъмирланди, 1 мингдан зиёд симёғоч устунларни бетон устунларга алмаштирилди, 82 та янги қўшимча темир-бетон устунлар ўрнатилди.  

Газ таъминотини яхшилаш мақсадида 12 та газ тақсимлаш пункти, 35,2 километр газ тармоғи таъмирланди. Аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда хонадонларга қўшимча 126 та суюлтирилган газ баллони, 12 тонна кўмир етказиб берилди.  

Аҳолининг ёрдамга муҳтож қатлами ижтимоий ҳамда тиббий муҳофазаси масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди.  

Хусусан, 289 нафар фуқарони доимий иш жойи билан таъминлашда, 36 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишида, 26 нафарига эса 625 миллион сўм имтиёзли кредит олишига кўмаклашилди.  

“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”даги 80 га яқин фуқарога 100 миллион сўмдан зиёд турли моддий ёрдамлар кўрсатилди.  

Шу билан бирга 10 мингга яқин фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижасига кўра, 47 нафарига даволаниш учун бепул ордер берилди ва шифохонага жойлаштирилди, 500 га яқин фуқаро бепул дори-дармон воситалари билан таъминланди. 

Хонадон маданиятини юксалтириш, оилаларда фарзанд тарбияси, китобхонликни тарғиб қилиш, спорт тадбирлари, “Уч авлод учрашувлари” каби юздан зиёд тадбирлар ташкил этилди.  

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар