Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Нурли маскан” яшил масканга айланмоқда

Шу кунларда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда мевали ва манзарали кўчат экиш ишлари давом этмоқда. Бунинг натижасида катта йўл ёқалари, бўш турган ерлар боғ-роғларга айланмоқда.

Бугун “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча таълим ташкилотлари вакиллари ҳам қалб амри билан иштирок этиб, бир донадан бўлса-да, ниҳол экишга ҳаракат қилмоқда. Жумладан, Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида жойлашган “Нурли маскан” мактаб-интернатида ҳам лойиҳа доирасида кўчат экиш ишлари амалга оширилди. Унда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимлари, ушбу мактаб жамоаси ва ишчи ходимлар иштирок этди.  

–“Яшил макон” умуммиллий лойиҳада фаол иштирок этайлик” шиори остида ўтказилган акция доирасида муассасамиз ҳудудига жамоамиз билан 300 дан  ортиқ манзарали ва мевали ниҳоллар, хусусан, қора қарағай, эман, қайрағоч, бодом, ўрик, олхўри, гилос кўчатлари ўтқаздик – дейди” Нурли маскан мактаб-интернати директори Нигора Баликова. – Келгусида ҳам бундай ишларда янада фаол иштирок этишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони1 Август 202414 Август 2024Андижон вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар