2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Зоминда сайёр қабул

Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Зомин туманидаги сайёр қабулда фуқароларнинг ички ишлар органларига дахлдор масалаларини кўриб чиқди.

Зомин, Янгиобод ҳамда Зарбдор туманлари аҳолиси иштирок этган мулоқотда йўл белгилари ўрнатиш, ID karta расмийлаштириш, ўғирлик, фирибгарлик ва товламачиликка оид мурожаатлар масъуллар иштирокида кўрилди.  

Сайёр қабул давомида бир неча фуқаро хизмат вазифаларига виждонан ёндашиб, содир этилган жиноятларни фош этган ички ишлар органлари ходимларига миннатдорлик билдирди. Мулоқот давомида кўтарилган 30 га яқин масаланинг аксарияти жойида ҳал этилди. Ижроси вақт талаб этиладиган мурожаатларни ечиш борасида мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилиб,  ижроси назоратга олинди.  

Тадбир сўнггида фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон фуқаролиги берилгани учун уларга ID kartaлар топширилди.  

ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғ.Қодиров “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Зомин тумани ИИБ ходимлари томонидан “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида барпо этилаётган 2 гектарлик боғда кузги кўчат экиш ҳашарида иштирок этди.  

Шу куни янги боққа туман ИИБда хизмат қилаётган барча ходимлар фаоллик кўрсатиб, 2 минг 200 туп бодом, тут, арча, терак каби мевали ва манзарали кўчатлар экди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта товонини қоплашИшонч телефони20 Июнь 202421 Июнь 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ҳақи берилмаётганлигиИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти

Фойдали ресурслар