Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бугун бутун мамлакат миқёсида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ушбу ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Бош прокуратура ва Бектемир тумани ҳокимлиги ҳамкорлиги “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳашар ташкил этилди. Мазкур лойиҳа доирасида давлат ташкилотлари ходимлари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.
Ушбу лойиҳани амалга оширишдан мақсад туман эко-муҳитини яхшилаш, дарахтларни экиш ва парвариш қилиш соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш, ер майдонларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар иқлимига мос манзарали ва мевали дарахтларни маҳаллийлаштиришдан иборат.
Ҳашар давомида Бектемир тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган “Ийк ота” маҳалласида янги “Конституция боғи” барпо қилиниб, манзарали дарахтлар кўчати ўтказилди.
Боғнинг умумий майдони 2 гектар бўлиб, лойиҳа доирасида 1500 га яқин полония, 2 хил турдаги 100 га яқин арча каби манзарали дарахт кўчатлари экилди. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, янги барпо этилган боғ томчилатиб суғориш тизими орқали суғорилади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, туманда шу кунга қадар 50 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилиб, қаровсиз ерлар яшил ҳудудга айлантирилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |