2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Энди Шакарободда яшашнинг гашти ўзгача

Эзгу ташаббусга кўра, юртимиз бўйлаб “Обод хонадон–обод кўча–обод маҳалла” тамойили асосида кенг кўламли қурилиш–бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Бу борада Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Риштон, Фурқат ва Ўзбекистон туманидан биттадан маҳалла танлаб олиниб, қисқа вақт мобайнида ҳудудлар қиёфаси бутунлай янгича қиёфада намоён бўлишига эришилди.

Ўзбекистон туманининг “Шакаробод” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам “Обод хонадон–обод кўча–обод маҳалла” тамойили бўйича олиб борилган ишлардан аҳоли жуда ҳам мамнун. Боиси қисқа даврда маҳалла замонавий шаҳарчага айланиб, муҳташам кўринишга келтирилди.

— Бундай эътибор ва рағбат инсоннинг яшашга, ҳаётга муносабатини буткул ўзгартириб, эртанги кунга бўлган ишончни юксалтиради, — дейди “Шакаробод” МФЙ раиси Баҳодир Ўринов. — Шу сабабли, бугун қайси маҳалладош билан ҳамсуҳбат бўлманг, энди қадрдон масканда яшашнинг завқи бошқача бўлаётганини таъкидламоқда.

Айни жараёнда 4 миллиард 700 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланиб, ҳудуддаги 14 та кўча, 520 та хонадон, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда инфратузилма хизматлари замонавий мезонлар асосида таъмирланди. Ўрганишлар жараёнида маҳалладаги 42 нафар ишсиз доимий иш ўрни билан таъминланган бўлса, уларнинг 4 нафарига имтиёзли кредит ажратиб берилди. Эҳтиёжманд 10 хонадон уйи ҳомийлар кўмагида таъмирдан чиқарилди. Маҳаллада янги иш ўринлари яратиш мақсадида янгидан 2 та тадбиркорлик субъекти ишга туширилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кредитИшонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
ПиллачиликИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар