2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича навбатдаги қабуллар Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди

Республика ишчи гуруҳи бошчилигида жойларда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллари давом этмоқда. Навбатдаги манзил Сирдарё вилояти бўлди.

Мирзаобод, Сирдарё туманлари ҳамда Гулистон ва Янгиер шаҳарларида ташкил этилган қабуллар вилоятнинг барча ҳудуд аҳолисини қамраб олди. Очиқ мулоқотлар давомида аҳоли суд, прокуратура, ички ишлар, солиқ ва божхона соҳаларида мурожаат қилиб, мутасаддилар томонидан уларнинг муаммоларига ечим изланди.

Хусусан, оммавий қабулга келган сайхунободлик Сурайё Қўшназарова доимий иш жойидан сабабсиз бўшатилганлигидан норози бўлиб судга мурожаати қилди. Қабул давомида унинг иши барча томонларни жалб қилган ҳолда кўриб чиқилиб, фуқаро даъвоси унинг фойдасига қаноатлантирилди.

Хайитқул Исмоилов 1982 йилдан 2007 йилга қадар Сирдарё вилояти “Агрокимё” корхонасида меҳнат қилган. 2021 йилга қадар унинг соғлиғига етказилган зарар туфайли ташкилот томонидан товон пуллари тўлаб келинган. 2021 йили ушбу ташкилот фаоляти тугатилганлиги сабабли товон пуллари оҳиригача тўланмай қолган. Фуқаро етказилган зарарни ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилди. Унинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, фуқаро фойдасига 39 миллион сўмдан зиёд товон пули ундириладиган бўлди.

Бундан ташқари, жойларда ташкил этилган сайёр судлар натижасида 11 нафар пробация рўйхатида турувчи шахсларни тайинланган жазодан шартли равишда озод этиш масалалари бўйича кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.

Тадбиркор Бобурхон Худоёров Янгиер шаҳрида хизмат кўрсатиш амалиёти билан шуғулланади. Тадбиркор кўрсатган хизмати учун 11 млн қарздорликни ундира олмаётганлиги бўйича мурожаат қилди. Қарздорликни ундириш юзасидан киритган даъвоси прокутура томонидан кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.

Вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан 18 нафар фуқаронинг масаласи жойида ижобий ҳал этилди. Мисол учун мирзаободлик Ҳабиба Қўчқорова 1995 йилда қўшни Қирғизистондан кўчиб келган, у Ўзбекистон фуқаролигини олиш бўйича мурожаат қилди. Унинг масаласи бўйича ҳам расмийлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Отахон Воситов 2016 йил Тожикистон Республикасидан кўчиб келган. Қабуллар давомида унга доимий яшаш учун гувохнома тақдим этилди.

Мирзабоод туманида яшовчи Донохон Мамажонованинг Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи қабулида бўлиб, ўзига тегишли мол-мулк солиғини қайта ҳисоблашни сўради. Бу мурожаат хам атрофлича ўрганилиб, фуқаро фойдасига қаноатлантирилди.

Сирдарё тумани “Бахмал” маҳалласида яшовчи Абдураззоқ Бурлиевнинг кадастр ҳужжатини расмийлаштириш тўғрисидаги вилоят Адлия бошқармаси бошлиғига қилган мурожаати ҳам ижобий ечим топди.

Шунингдек, оммавий қабуллар давомида ахолига сайёр давлат хизматлари ҳам кўрсатилди.

Сирдарё вилоятида давом этган суд-ҳуқуқ масалаларига оид оммавий қабулларда жисмоний ва юридик шахслардан жами 358 та мурожаат келиб тушди. Шундан 141 та мурожаат жойида ўз ижобий ечимимни топган бўлса, қолгани ўрганиш учун муддат талаб этганлиги сабабли мутасаддилар томонидан назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар