2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ билан очиқ, самимий мулоқотларда воҳанинг барча ҳудудлари қамраб олинди

Одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашда, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга ечим топишда Халқ билан мулоқот энг мақбул тизимга айланди. Республика ишчи гуруҳи бошчилигида Қашқадарё вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилган оммавий мулоқотлар ҳам шу мақсад йўлида олиб борилди.

Вилоятнинг Шаҳрисабз, Ғузор туманлари ва Қарши шаҳрида ташкил этилган халқ билан очиқ, самимий мулоқотларда воҳанинг барча ҳудудлари қамраб олинди. Қабуллар жараёнида мурожаатчиларнинг кўплаб муаммоларига ижобий ечим топилди.    

Хусусан, Республика ишчи гуруҳи маълумотларига кўра, суд органларига 129 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилган. Масалан, 39 нафар шахсга нисбатан жазодан шартли озод қилиш билан боғлиқ ишлар сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, улар жазо ўташ бўйича муддатидан аввал озод қилинди. 20 нафар фуқаронинг фирибгарлик юзасидан қилган мурожаатлари бўйича тергов ишлари қўзғатилди.    

Оила ҳамиша муқаддас саналади. Келишмовчилик бўлган оилаларда фарзандлар тақдири учун аввало муроса йўли кўрсатилиши муҳим. Бу борада ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, 4 нафари яраштирилди.    

Бундан ташқари, уй-жойга эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳамда қарз ундириш билан боғлиқ фуқаролик ҳамда иқтисодий ишлар ҳам кўриб чиқилиб, даъволар қаноатлантирилди. Жумладан, Ғузор туманидаги “Чаноқ” маҳалласида яшовчи Бахтиёр Тошпўлатовнинг кредит қарздорлигини ундириш бўйича киритган даъво аризаси Ғузор туманлараро иқтисодий суди томонидан адолатли кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.    

Вилоят прокуратура органлари томонидан 97 нафар фуқаронинг мурожаати атрофлича ўрганилиб, имкон қадар жойида ҳал қилиш чоралари кўрилди. Мисол учун, Китоб туманидаги “Кеш Шоҳруххон сервис кифтиоб” хусусий корхонаси раҳбари Ю.Узоқованинг бирйўла иккита — янги цех биносини кадастр рўйхатидан ўтказиш ва табиий газ билан таъминлаш масалалари қисқа муддатларда ҳал қилиб бериладиган бўлди.  

Бундан ташқари, оммавий қабул давомида ўз ўзини банд қилиши учун амалий ёрдам сўраган 12 нафар фуқарога бепул тикув машиналари, пайвандлаш ускуналари ва компьютер жамланмалари топширилди.  

Ички ишлар органлари қабуллари жараёнида фуқароларнинг 100 дан ортиқ мурожаатлари кўриб чиқилиб, 50 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ўз ечимини топди.    

Қабул жараёнида ИИБ масъуллари томонидан 5 нафар фуқарога даволаниши учун моддий ёрдам ажратилди, 10 нафар шахснинг фуқаролик сўраб қилган мурожаати бўйича расмийлаштириш ишлар бошланди.    

Адлия идоралари томонидан ҳам ҳар бир мурожаат синчиклаб ўрганилди. Шаҳрисабз туманидаги “Оққўрғон” маҳалласида яшовчи Р.Саидова оилавий муаммолари туфайли туғилганлик гувоҳномасини ўз вақтида ололмаганини айтиб, вилоят адлия бошқармаси масъулларига мурожаат қилди.    

Дарҳақиқат, аҳолининг турли масалаларини ҳал этишда кенг қамровли ёндашиб иш кўриш бир неча йиллик муаммоларни шу ернинг ўзида ҳал этиш имконини беради.  

Оммавий қабуллар давомида 20 га яқин фуқарога даволаниш учун вилоят ва республика тиббиёт муассасаларига йўлланмалар, 30 дан зиёдига ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари топширилди. 10 нафар эҳтиёжманд оиланинг уйлари ҳомийлик асосида таъмирлаб бериладиган бўлди.    

Қашқадарёда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилган 3 кунлик оммавий қабуллар давомида жами 492 та масала кўриб чиқилиб, аксарияти ижобий ҳал қилинди, ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилиб, муддат талаб қиладиган 166 та мурожаат назоратга олинди.  

Ҳеч бир мурожаат эътибордан қолмай, ижобий натижалар кўлами кенгаймоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар