2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури амалда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан бутун мамлакатимиз бўйлаб энг чекка ва олис ҳудудларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу топшириққа асосан Республика ишчи гуруҳи шакллантирилиб, унинг таркибига Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тижорат банклари ҳамда вилоят ҳокимликлари, ташкилот ва идора масъуллари киритилди.

Ўтган бир ярим ой мобайнида Республика ишчи гуруҳи бошчилигида танланган 70 та “қизил” тоифадаги маҳаллаларда уйма-уй хатловлар ўтказилиб, натижалари асосида ҳар бир ҳудуд кесимида муаммоларни бартараф этиш бўйича “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди ва ишлар бошлаб юборилди.

Жумладан, шароити ўта оғир бўлган 2 мингдан зиёд оилаларнинг турар жойлари жорий ва капитал таъмирлаб берилди, 459 тасида кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди.

Маҳалла инфратузилмасини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 554 та ички кўчага 78 км узунликда асфальт, 293 км йўл шағал, 16 км йўлга бетон ётқизилиб, 18 946 м2 пиёдалар йўлаги барпо этилди.

Электр таъминотида 125 км узунликдаги янги электр тармоғи тортилди, 895 дона ёритиш мосламалари ўрнатилди, 46 та янги трансформатор ўрнатилиб, 163 таси таъмирланди, 4 288 та симёғоч устунлар бетон устунларга алмаштирилди, 1 363 та янги қўшимча темир-бетон устунлар ўрнатилди.

Газ таъминоти бўйича 112 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди, 4 км узунликдаги янги табиий газ тармоғи тортилди, 128 км газ тармоғи таъмирланди,

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 133 км узунликдаги янги сув тармоғи тортилди, 9 км таъмирланди, 6 та янги ичимлик суви иншооти ўрнатилди ва 16 таси таъмирланди.

Кўп қаватли уйлар ҳолатини яхшилаш учун 20 та кўп қаватли уйнинг 243 м2 том қисми, 24 тасининг кириш йўлаклари таъмирланди.

Аҳоли талабига кўра 2 мингга яқин хонадонга қўшимча 1,5 минг тонна кўмир ва 12 мингга яқин суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди.

Шароити оғир бўлган аҳоли қатламига ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалаларига ҳам Республика ишчи алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, 70 та маҳалладаги 4 мингга яқин аҳолининг бандлиги таъминланди, 716 нафар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дагиларга 2 млрд. сўмга яқин турли ёрдамлар кўрсатилди, 54 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 60 нафарига протез-ортопедия воситалари, 5,2 минг нафарига бепул дори-дармон воситалари, 137 нафарига тикув машинаси ва 102 нафар фуқарога асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари олиб берилди.

Аҳоли саломатлигини яхшилаш мақсадида 100 мингга яқин фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб, натижасига кўра уларнинг 703 нафарига даволаниш учун ордер, 40 нафарга сиҳатгоҳ, санатория ва профилакторияларга йўлланма берилди, 31 нафар якка ёлғиз кексаларга ҳамда 190 нафар ногиронларга турли ёрдамлар кўрсатилди.

Шу билан бирга аҳоли орасида кичик тадбиркорликни ривожлантириш учун 581 нафар фуқарога 10 млрд. 645 млн. сўмлик имтиёзли кредит, 245 нафарига 1млрд 590 млн сўмлик субсидия олишига кўмаклашилди.

Маҳаллаларда маънавий-маърифий муҳитни яхшилаш мақсадида 4 мингдан зиёд тадбирлар ташкил этилди. Фарзанд тарбияси, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, касаначиликни ривожлантириш, китобхонлик тарғиб қилиш, спорт тадбирлари “Уч авлод учрашувлари”га бағишланган тадбирлар шулар жумласидан. Тадбирлар натижасида 174 та оиладаги нотинч ва низоли ҳолатлар бартараф этилди.

“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар