Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Оролбўйида кузги дарахт экиш мавсуми бошланди

Нукус шаҳридаги “Телемарказ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиз ободлигига ҳисса қўшишни ният қилган нуронийлар, сенаторлар, депутатлар, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ҳудуд аҳолиси иштирок этди.  

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев  сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда яшил ҳудудларни кенгайтириш ва экологик ҳолатни яхшилашга эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.  

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 11 октябрда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мазкур масала бўйича бир қатор муҳим таклифлар билдирилиб, устувор вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, 25 октябрдан 1 декабрга қадар юртимизда “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди.  

Халқимизда “Яхшидан боғ қолади”деган ҳикмат бор.  Шундай экан, дунёга келган фарзандга атаб кўчат экиш, ҳашар йўли билан боғ-роғлар яратиш, иморатлар атрофини кўкаламзорлаштириш каби эзгу анъаналарни давом эттирган ҳолда  ҳар бир хонадон томонидан кўчат экиш ва ўстириш ташаббуси Оролбўйи фуқаролар йиғинлари фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Жорий йилнинг баҳор ойларида 8 миллион 861,5 минг туп манзарали, мевали дарахт ҳамда бута кўчати экилган бўлса, куз мавсумида 5 миллион 950 минг туп кўчат экиш режалаштирилган.  

– Президентимиз томонидан бошлаб берилган “Яшил макон” лойиҳаси, айниқса, бизнинг ҳудудимиз учун жуда муҳим, – дейди “Қорақалпоғистон тонги” газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Назира Матяқубова. – Чунки Орол денгизи инқирози оқибатларининг олдини олиш ва юмшатишда яшил ҳудудларни кўпайтириш,  кўкаламзорлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда “Оналар яшил макон учун” ташаббуси билан маҳаллаларда “Оналар боғи”, шунингдек, “Маҳалла боғи”, “Ёшлар боғи” ташкил этилмоқда. Инсон табиатнинг ажралмас бўлаги. Ҳаётий эҳтиёжларимиз учун зарур бўлган ҳамма нарсани табиатдан оламиз. Шундай экан, ўз навбатида биз ҳам табиатни асраб-авайлашимиз лозим.

Шу куни тадбир иштирокчилари томонидан яхши ниятлар билан дарахт кўчатлари ўтқазилди. “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” деган ғояни ўзида мужассам этган умуммиллий лойиҳа шаҳар ва туманларда, меҳнат жамоаларида, ўқув юртларида давом этмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар