2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
"Ўзбекистон – 2030" стратегиясида ёшларга оид қандай вазифалар белгиланган?

Яқинда қабул қилинган "Ўзбекистон – 2030" стратегияси келгуси етти йилга мўлжалланган, ривожланишимизга хизмат қиладиган муҳим ҳужжат бўлди. Унда барча соҳа ва йўналишларда бир қатор устувор мақсад-вазифалар ўз аксини топган.

Хусусан, Стратегияда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам қатор вазифалар ўз аксини топган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умида Раҳмонова ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди: 

— Ёшлар масаласи ҳар бир давлат учун, шу жумладан Ўзбекистон учун ҳам энг муҳим йўналиш ҳисобланади. Чунки биз қўяётган қадам, амалга ошираётган ислоҳотларимиз ўз натижасини бериши учун ҳаракатни ёшларни қўллаб-қувватлашдан бошлашимиз лозим. 

"Ўзбекистон – 2030" стратегиясида ҳам ёшлар масаласига оид кўплаб режа ва мақсадлар олдимизга қўйилди. Бугун бизга қандай кадрлар керак? — Мукаммал, билими мустаҳкам, ўз соҳасида янгиликлар ярата оладиган, ўзгаришларни қўллаб-қувватлайдиган кадрлар керак. Уларни тайёрлашда давлатнинг масъулияти нимада, жамоатчилик назорати қандай бўлиши керак, фуқароларнинг масъулияти қандай? — буларнинг барчасига Стратегияда аниқ жавоблар бор. 

Хусусан, "Ўзбекистон – 2030" стратегиясида ёшларнинг замонавий касблар билан машғул бўлишини таъминлаш учун ҳар бир вилоятда 1 тадан «Креатив парк»лар фаолиятини ташкил этиш, уларга йилига камида 40 минг нафар ёшларни жалб қилиш мақсад этиб белгиланган. Креатив фикрлайдиган ёшлар ҳар доим жамият учун муҳим бўлган. Чунки улар ўз фикрларини бугунги ислоҳотлардан келиб чиқиб, камчиликларни бартараф этиш йўлида баён этишади.

Бундан ташқари, Стратегияда ҳар йили 500 нафар истеъдодли ёшларни хорижнинг нуфузли олий ўқув юртларига ўқишга юбориш ҳамда мактаб битирувчиларининг камида 2 та хорижий тил ва 1 та касб эгаллашини таъминлаш масаласи ўз аксини топган.

Маълумки, кўп йиллар давомида мактабларда хорижий тилларни кичик синфлардан бошлаб ўргатиш йўлга қўйилган эди. Бу ёшларнинг билимини ошириш, хориж адабиётларини ўқиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Эндиликда ушбу ислоҳотларнинг янада юқори босқичига етяпмизки, мактаб битирувчилари камида 2 та хорижий тил ва 1 та касбни эгаллаши шарт деган талаб қўйиляпти. Бунинг учун мактабларимизда зарур шароитлар яратилди.

Кейинги пайтларда мактаб ўқувчиларининг бир неча хорижий олий ўқув юртларига киргани ёки муддатидан олдин талаба бўлгани ҳақидаги хабарларни тез-тез ўқиб ёки эшитиб қоляпмиз. Бу нимадан дарак? Бу албатта, таълим ислоҳотларининг изчил давом этаётганидан далолатдир. Ушбу йўналишдаги ислоҳотлар "Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида янада бардавом бўлади.

"Ўзбекистон – 2030" стратегиясида ёшлар борасида белгиланган вазифаларнинг амалдаги ижросини таъминлашда биздан фаоллик талаб этилади. Бу борада парламент қуйи палатасидаги Ёшлар комиссияси томонидан ҳам тегишли вазифаларни белгилаб олдик.

Стратегиядаги бу каби вазифалар ижросини таъминлашда нафақат парламент ва таълим мутасаддилари, балки бутун жамоатчилик бор эътиборини қаратса, ривожланиш бўлади. Ривожланиш — барчаники, бутун миллатники, жамиятники. Шу боис, жамоатчилик назоратини ишга солиб, мавжуд муаммоларни ўз вақтида айта олиш ва уларга ечим борасида таклифларни ўртага ташлашимиз лозим.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар