2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Кўлиодинада шодиёна

Айни кунларда Бухоро вилояти Вобкент туманидаги “Кўлиодина” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури доирасида тубдан янгиланмоқда.

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари қайта таъмирланиб, аҳоли турмушини янада яхшилаш чоралари кўрилмоқда. Йиғиндаги Кўлиодина, Эшонлар, Ниёзхўжа, Маҳсумлар, Аравасозлар, Шўробод ва Йўлбўлди қишлоқларида жами 4 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда.

Кўлиодина маҳалласида аҳоли талаб ва мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳалаштирилган, ҳар томонлама шинам ва қулай 12-сонли болалар боғчаси ва 22-сонли умумтаълим мактаби қурилиши якунига етказилди.

Умумий қиймати 4 миллиард 229 миллион сўмга молиялаштирилган мактабгача таълим муассасаси вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси томонидан лойиҳалаштирилган. Унга кўра, шу йил май ойидан пудратчи корхона, тажрибали қурувчи Анвар Солиев бошчилигидаги “Botirov Asadbek family qurilish” МЧЖ нинг серғайрат қурувчилари янги болалар биносини бунёд этди.

12-сон мактабгача таълим ташкилоти малакали педагоглардан иборат бўлиб, юздан ошиқ жажжи ўғил-қизни ўз бағрига олмоқда. Бундаги шарт-шароит – болаларнинг машғулот ва ўйин майдончалари, овқатланиш, ювиниш, дам олиш хоналари, қолаверса, санитария тармоғи юқори талабларга мос бўлиб, эртамиз эгаларининг эрта савод чиқариши, жисмонан ва руҳан чиниқишига хизмат қилади.

Фойдаланишга топширилган 22-сон умумтаълим мактабида 420 нафар ўғил-қиз таълим олмоқда. Айтиш жоизки, замонавий талабга мос мукаммал таъмирдан чиқарилган мазкур мактаб шинам ва сифатли мебеллар, ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютерлар, зарур адабиётлар ва кўргазмали қуроллар билан таъминланган. Икки қаватли таълим даргоҳи 24 та синф хонаси, шу жумладан, 15 та фан хонаси, 6 та бошланғич синф хонаси ва 4 та чет тили синф хонаси, тўлиқ жиҳозланган компьютер хонаси, кимё, биология фанлари кабинетлари, шунингдек, қизлар ва ўғил болалар учун алоҳида жиҳозланган технология хоналар ҳамда кутубхонага эга.

Умумтаълим мактабининг мукаммал таъмирлаш-тиклаш ишлари “Капитал-сифат қурилиш файз” МЧЖ томонидан амалга оширилган. Қурилиш ишларига давлат бюджети ҳисобидан 1 миллиард 500 миллион сўм маблағ ажратилган. Бу даргоҳнинг олдинги ўқувчи сиғими 317 нафар эди. Эндиликда эса янги қурилиш ва тиклашдан сўнг бу кўрсаткич 340 нафарга етказилган.

Замонавий иншоотларнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ва туман мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари ва ота-оналар ҳозир бўлди.

Шу куни болалар боғчасида ҳудудда истиқомат қилаётган ижтимоий муҳофазага олинган оилалар 5 нафар фарзандининг суннат тўйи ҳам ўтказилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар