Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Йўллардаги муаммолар жамоатчилик фикри асосида аниқланади

2023 йилда республика бўйича 132,2 км автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан жорий йилнинг январь - август ойларида умумий фойдаланишдаги 104 км автомобиль йўлларида реконструкция қилиш ишлари амалга оширилган.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги А-380 "Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу" автомобиль йўлининг 55 км қисми ҳамда  Навоий вилояти ҳудудидаги 4Р57 "Қизилқум халқа йўли" автомобиль йўлининг 8 км қисми реконструкция қилинган.

Бу рақамларни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг “2023 йилда йўл -транспорт инфратузилмаси объектларида қурилиш таъмирлаш ишларини жадаллаштириш тўғрисида”ги тегишли баёнига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу асосда тасдиқланган дастурга асосан 114,4 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Жорий йил январь - август ойларида 94 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, Бухоро вилояти ҳудудидаги 4Р66 "Азизобод қ. - Вобкент ш. - Алиёр қ. - Хўжа Порсо қ.А-380 автойўли (Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнеу)" автомобиль йўлининг 33 - 38 км қисми, Навоий вилояти ҳудудидаги 4К376 "Томдибулоқ қ. - Пашат қ. - Аяққудуқ қ." автомобиль йўлининг 45 - 65км қисми, Наманган вилояти ҳудудидаги 4Р119 "Чортоқ ш. - Калишоҳ қ. - Ҳазратишоҳ қ.-Заркент қ." автомобиль йўлининг 40 - 50 км қисми тўла таъмирланган.

Маълумот учун: 2022 йил 1 июлдан “Shaffof yo'l” платформаси тест режимида ишга туширилган. Мазкур платформанинг алоҳида саҳифасида аҳолининг йўллар носозлиги, шунингдек, йўлларда ва йўл бўйида хавфсиз ҳаракатланиш учун юзага келган фавқулодда техник муаммолар ҳақида фото ва видеомурожаатлари жойланади. Шу тариқа соҳадаги муаммолар жамоатчилик фикри асосида аниқланади ва ҳал этилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар