2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Самарқандда оғир ҳудудлар муаммолари ечилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан жойларда “Обод кўча”, “Обод маҳалла”, “Обод хонадон” мезонларини жорий қилиш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг кўламдаги амалий ишлар амалга оширилмоқда, шу жумладан, Самарқанд вилоятида ҳам.

Дастурга вилоятнинг оғир ҳудудларидан ҳисобланган Каттақўрғон туманидаги “Чуянчи”, Иштихон туманидаги “Чағатой”, Пастдарғом туманидаги “Олтиқаҳрамон” ҳамда Оқдарё туманидаги “Янгиқўрғон” маҳаллалари киритилган.

Ушбу ҳудудлар аҳолисини ўйлантириб келаётган муаммоларга ўз вақтида ва сифатли ечим топиш мақсадида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўрибосари Қаҳрамон Сариев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи вакиллари бевосита жойларга чиққан холда уйма-уй юриб ўрганишлар олиб бормоқда.

Аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида жорий йилнинг 7 сентябрь санасидан қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Жумладан, маҳаллалардаги ижтимоий инфратузилмани яхшилаш борасида 13 километрдан зиёд ички йўллар асфальтланди, эски ёғоч электр устунлар 60 та янги темир - бетон устунларга алмаштирилди, 2 километрга яқин янги электр сим тармоқлари тортилди, 2 дона янги трансформатор пункти ўрнатилди. Табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида, 2 километрга яқин газ қувурлари жорий ва капитал таъмирланди. Фуқаролар мурожаати асосида ҳудудларга 600 дан зиёд қўшимча суюлтирилган газ балонлари алмаштириб берилди. Ҳудудлардаги барча қабристонларда ободонлаштириш ишлари, мавжуд дарахтларга шакл берилиб, деворлари оқлаш ва қабрлар атрофини тозаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари қиш мавсуми олдидан 2 мингдан зиёд хонадонда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши, иситиш печкалари (кўмир, ўтин ва суюлтирилган газга мослаштирилган печ ва плиталар)ни мавсумга тайёргарлик ҳолати тўлиқ ўрганилиб, мўрилари тозаланди, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

Аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида 3 минг нафарга яқин фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва унинг натижасида вилоят ва туман соғлиқни сақлаш муассасаларида даволанишга эҳтиёжи бор 213 нафар фуқаро даволаниш учун бепул йўлланма билан таъминланди. Шу билан бирга 30 дан зиёд эҳтиёжманд оилаларга ногиронлик аравачалари топширилди.

Ўрганишлар давомида аниқланган 100 га яқин ишсиз фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, кам таъминланган фуқароларга хонадон таъмири учун қурилиш материаллари бепул етказиб берилди ҳамда боқувчисини йўқотган фуқароларнинг хонадонларини таъмирлаш ишлари бошланди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар