2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Маҳаллада катта ишлар бошланиб кетди

Сизнинг иштирокингиз қандай?

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан олиб борилаётган “Обод кўча”, “Обод маҳалла”, “Обод хонадон” мезонларини жорий қилиш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг кўламдаги амалий ишлар Андижон вилояти Жалақудуқ тумани “Қутлуқ” МФЙда ҳам жадал суратларда бошлаб юборилди.

Аҳолини ўйлантириб келаётган муаммоларга ўз вақтида ва сифатли ечим топиш мақсадида Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳам бевосита жойларга чиққан холда уйма-уй юриб ўрганишлар олиб бормоқда.

Хусусан, маҳалладиги 43-сонли умумтаълим мактаби ҳолати кўздан кечирилди. Қайта таъмирдан сўнг фойдаланишга топиширилиши режалаштирилган мазкур ўқув даргоҳида бошланган иш жараёни, келгусида амалга ошириладиган қурилиш ишлари билан яқиндан танишилди.

Шуниндек, маҳалла йиғини инфратузулмаси, аҳолининг тоифалари бўйича маиший-ижтимоий шарт-шароитлари атрофлича ўрганилди. Мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди.

Президент маслаҳатчиси мактаб фаолияти, ўқитувчиларнинг савияси, уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ муаммоларга тўхталди. Чунки ушбу ўқув даргоҳидан олий таълимга ўқишга кирган ўқувчиларнинг сони оз эканини бевосита муаллимлар билимига, тажрибасиги боғлиқ бўлишига эътибор қаратди.

Президент маслаҳатчиси ахолининг тоза ичимлик сувига бўлган талабини қондириш, айниқса, ободончилик ишларига алоҳида ёндашув кераклигини таъкидлади. Давлат халқ манфаати учун амалий ишларни қилади, аммо айрим маҳаллларда баъзи бир фуқароларнинг “давлат, ҳокимият қилиб беради” деган боқиманда кайфияти ҳамон борлиги, мана шу одат тусига кириб қолган иллатга ўрганиб қолиш ҳолатлари ҳамон яшовчанлигини айтиб ўтди.

Ободликка ҳар бир хонадон эгаси ўзи, ота-оналар, хонадон катталари, аввало, фарзандларини ўргатиши керак, кўникма ҳосил қилсин. Бирга яшаётган оила, хонадан аъзолари яшаш жойларини, биринчи навбатда, маиший нуқталарни озода ва покиза сақлашга, мавжуд томорқалардан унумли фойдаланишга одатланиши, эришмоғи шарт.

-Сизларнинг ерларингиз тиллога тенг, -деди Президент маслаҳатчиси. –Сирдарёнинг ерларига ўхшаган шўрмас.

Айниқса, томорқа хўжаликлари оилага қўр, қўшимча даромад келтирадиган манбаси, улардан самарали фойдаланишни қатъий йўлга қўйиш керак бўлади.

Маҳалла ҳудудидаги 195 нафар меҳнат мигратларини қайтариш чораларини тезлаштириш керак, ҳудуддаги тикувчилик билан шуғулланадиган тадбиркорлар ишини такомиллаштириш, аҳоли маълумотларини рақамлаштириш ва маълумотлар базасини яратиш борасидаги ишлар, маҳалла “бешлиги”ни кучайтириш мақсадга мувоффиқдир.

Қабристонларни обод сақлаш, куз ва қишки ариқ тозалаш ишларини бошлаш зарурлигини таъкидлади, маҳалла кўчалари ва сув йўллари аҳволи билан қизиқди.

“Қутлуғ” маҳалла фуқаролар йиғини Наво кўчасидаги мактаб ҳовлисида бўлиб ўтган учрашув ва суҳбатда Президент маслахатчиси вилоят ва туман ҳокимлиги, вилоят ва туман прократура, ички ишлар, таълим тизими мутасадди рахбарлари, Республика ишчи гуруҳи аъзолари билан юқоридаги каби ўнлаб долзарб мавзуларда сўз юритди. Маҳалла оқсоқоллари ва аҳоли вакиллари билан суҳбат ўтказди.

-Ушбу дастур ижроси билан катта амалий ишлар қилинади. Республика ишчи гурухи шуғулланмоқда. Биз вилоят бўйича ушбу дастурга тушган ҳудудларда ташкил этилаётган амалий ишларни ўрганиб бориш билан бирга ёрдам ҳам берамиз. – дейди ишчи гуруҳ аъзоси Янгибой Маҳаммадиев.

Туман ҳокими Ҳикматилло Латипов ҳам дастурга тушган ҳудуд аҳоли вакиллари билан шу жойда учрашди.

- Сув муаммоси бор эди. Келгусида сув сиғими катта бўлган янги сувхона қуйилади. –деди хоким қишлоқ отахон ва онахонларига. – Шу ҳудуд сектор раҳбари, вилоят прокурори ҳам келиб, “нима қилсак сув яхши бўлади” деб савол берди. Насос янгиланади. Туманга олинадиган 17 та сув насоснинг биттаси шу ерга қўйилади.

Бу ердаги кичик трансфарматор 100 ликка алмаштирилади.

-Энди масаланинг иккинчи томони ҳам бор, - деди туман раҳбари. –Қарс ҳам икки томондан чиқади. Сизлар яшаётган кўчаларда шунча амалий ишлар бўляпти, лекин аҳолининг бунга жавоби қандай? Улар ўзлари яшаб турган ҳовли жойларга, ободончилик ишларига, яхши, озода турмуш маданиятига эришиш борасидаги ишларга қандай хисса қўшяпти, бунга муносбати ва иштироки қандай бўляпти?

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони13 Август 202424 Август 2024Сурхондарё вилояти
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони1 Август 202414 Август 2024Андижон вилояти

Фойдали ресурслар