2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари амалда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан жорий йилнинг июль-август ойлари мобайнида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, вазирлик ва идоралар, вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалий ишлар бажарилди.

Илк босқичда ҳар бир ҳудуддан 1 тадан, жами 14 та маҳаллада кенг кўламдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлар олиб борилди.

Жумладан, жами 5 113 та хонадонлар хатловдан ўтказилиб, мавжуд муаммолари уйма-уй юриб ўрганилди. Бунда 711 та кам таъминланган, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилалар хонадонларида мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда жорий ва капитал таъмир ишлари олиб борилди.

Шунингдек, жами 178 та кўчада “Обод кўча” мезонини жорий этиш ва инфратузилмани яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 35,3 км йўллар асфальтланди, 89 км шағал ётқизилди, 82,2 км лоток, ариқ, канал, коллектор-зовурлар тозаланди, 3,9 км ичимлик суви тармоғи таъмирланди, 82,2 км янгиси ётқизилди, 5 та сув иншооти ўрнатилди.

Бундан ташқари, 43 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди, 4 таси ўрнатилди, 42,5 км газ қувури таъмирланди, 1,2 км янгидан тортилди, 64 та трансформатор таъмирланди, 12 та янгиси ўрнатилди, 1 885 дона симёғоч бетон устунларга алмаштирилди, 29,1 км электр симлар тортилди.

Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 771 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди, 477 нафар шахснинг ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашилди, 199 нафар фуқарога 1 млрд. 285 млн. сўм миқдорида субсидия, 184 нафар фуқарога 3 млрд. 704 млн. сўм миқдорда кредит олинишига кўмаклашилди.

Шунингдек, 28 698 нафар шахс тиббий кўрикдан ўтказилди, уларнинг 296 нафарини даволаш таъминланди, 53 нафарининг жарроҳлик амалиёти бепул ўтказилди.

Хизмат биносига эга бўлган маҳаллалардан 2 тасининг идораси капитал таъмирланди, 3 тасини қайтадан қуриш ва биноси бўлмаган 9 та маҳаллага ер майдони ажратилиб, идорани қуриш ишлари ташкиллаштирилди. Шунингдек, маҳаллалар ҳудудида жойлашган жами 58 та ижтимоий соҳа объектлари хатловдан ўтказилиб, уларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш ҳақидаги топшириғи ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш мақсадида иккинчи босқичда жорий йилнинг IV чорагида жойларда 56 та маҳаллада намунавий “Йўл харитаси”да асосида ишлар белгилаб олинди.

Мазкур “Йўл харитаси”да маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш каби соҳаларда амалий чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар