2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Биринчи Президентимиз хотирланди

Президент Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қабр пойига гул қўйиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилиб, давлат бошқарувини янгидан қурган, тарихимизнинг мураккаб ва оғир даврларида барқарорликни сақлаб, халқимиз манфаатларини таъминлаган. 

Президент Шавкат Мирзиёев унинг бу хизматларини муносиб қадрлади. Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, Биринчи Президентимиз хотирасини абадийлаштириш бўйича кўп ишлар қилинди. Юртимиздаги йирик мажмуалар, шаҳарлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номи берилди. Тошкентда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил қилинди, Самарқандда мақбара барпо этилди.

Фидойиларини эъзозлайдиган халқимиз Биринчи Президентимизни ҳурмат билан ёдга олади. Ушбу хотирлаш маросими ҳам ўтганлар ёдига ҳурмат, ёш авлодга ибрат мактабидир.

Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари иштирок этди.

Тадбир якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар