2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳоким беморларни йўқлади

Умумхалқ байрамларининг муҳим жиҳатларидан бири халқимизни янада жипслаштиришдир. Бу кунларда, айниқса, меҳр-мурувват, саховат, бағрикенглик каби фазилатлар янада яққол намоён бўлади.

Мустақиллик байрами арафасида Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов ва бошқа масъуллар ҳудуддаги эҳтиёжманд оилалар, беморлар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларни байрам билан табриклади. Туман тиббиёт бирлашмаси шифохоналарида даволанаётган беморлар ҳокимнинг йўқловидан миннатдор бўлди. Бир оғиз ширин сўзга маҳтал бўлиб турган бу инсонлар раҳбарларнинг табрикларини эшитиб, гўё дардларига дармон топдилар.  

– Узоқ йиллар мактабда болаларга дарс бердим, – дейди 121 умумтаълим мактаби собиқ ўқитувчиси Сайёра Сафарова. – Ҳозир пенсиядаман. Фаолиятим давомида таълим тизимига бўлган турлича муносабатларнинг гувоҳи бўлганман. Ўқитувчига паст назар билан қараганларни ҳам кўрдик. Бугун педагогларнинг мақоми юксалиб бораётгани, жамиятда ўқитувчига эҳтиром кўрсатилаётгани, бугун байрам арафасида туман раҳбарлари келиб ҳолимиздан хабар олгани ҳам давлатимиз раҳбарининг эътибори натижасидир. Туман ҳокими Ургутда ягона қолган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бўрон Гадоев хонадонида ҳам бўлиб, нуроний отахонни байрам билан табриклади.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Тадбиркорлик субъектлари томонидан иш ҳақи берилмаётганлигиИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Савдода истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишИшонч телефони8 Август 202420 Август 2024Тошкент вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар