Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Учтепаликларнинг мурожаатлари тингланди

Жойлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш ва ҳал этиш, сайловчиларнинг мурожаатларини тинглаш ва уларга ечим топиш халқ вакилларининг муҳим вазифаларидан биридир.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар ойда ўз сайлов округларида бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилади, ҳал этилиши лозим бўлган масалаларга эътибор қаратади. Айни кунларда ҳам қуйи палата депутатлари ҳудудларда бўлиб, ўрганишлар олиб бормоқда.  

Депутат Дурбек Аҳмедов Учтепа туманидаги ўрганишлари давомида ижтимоий соҳа ташкилотларида бўлиб, янги ўқув йилига, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини, қурилиш-реконструкция қилинаётган объектларни кўздан кечирди. Жумладан, 283 ва 74-умумтаълим мактабларида куз-қиш мавсуми ва янги ўқув йилига тайёргарлик билан танишди.  

Шунингдек, депутат халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси аъзолари билан учрашди. 

Мулоқот чоғида мустақилликнинг ўтган 32 йили давомида мамлакатимизда барча соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилгани, маҳаллаларимиз қиёфаси тубдан ўзгаргани, айниқса, охирги етти йилда катта ўзгариш ва янгиланишлар рўй бергани қайд этилди.  

Депутатнинг қатор маҳаллаларда сайловчилар билан ўтказган учрашувларида ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган турли масалаларга эътибор қаратилди, муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилиб, кўплаб мурожаатлар депутатлик назоратига олинди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар