Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Республика ишчи гуруҳи Бухорода

Республика ишчи гуруҳининг жойларда ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ҳамда «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жойларда жорий этиш, аҳоли билан мулоқот ўтказиш ва муаммоларни бартараф бўйича фаолияти Бухоро вилоятида давом эттмоқда.

Хусусан, Президент маслаҳатчиси ўринбосари бошчилигида тезкор штаб ва вилоятнинг 4 та сектори кесимида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, ҳар бир гуруҳга Президент Администрацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 15 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

Ҳудудда аҳоли учун долзарб бўлиб турган муаммоларни ҳал этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида, жами 12,6 км ички йўлларга асфальт, бетон қопламаси ётқизиш ҳамда шағаллаштириш ишлари бажарилди.

Электр таъминотини яхшилаш учун 101 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш ҳамда 1,5 км электр тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Ичимлик сувини яхшилаш учун янгидан 1 600 метр ичимлик суви тармоғи тортилди.

Аҳоли соғлиғини сақлаш масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди. Шофиркон тумани мақсадли тиббий кўрик ташкил этилиб, кўрик давомида 343 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, тиббий кўрик жараёнида 305 нафар фуқароларда турли касалликлар аниқланди, 46 нафар беморларга туман ва вилоят муассасаларида даволанишга муҳтож деб топилиб, даволаниш ва диагностика учун бепул йўлланмалар берилди.

Аҳоли орасида тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик масалаларини ҳал этиш мақсадида тижорат банклари томонидан 719 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 68 107,8 млн. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Шундан, оилавий тадбиркорлик йўналишида 191 та, хизмат кўрсатиш соҳасига 6 та, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш йўналишида 10 та, саноатни ривожлантириш йўналишида 2 та фуқарога кредит маблағлари ажратилди.

Шунингдек, 5 нафар ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг тикувчилик касбини эгаллаганлигини инобатга олиб, “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 23,5 млн. сўмга тикув машиналари олиб берилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ҳамда ногиронлиги бўлган 91 нафар хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан жами 120,1 млн. сўм моддий ёрдам пуллари олиб берилди, 3 нафар фуқарога жами 19,2 млн. сўм миқдорида субсидия маблағлари эвазига тикувчилик фаолиятини бошлаш учун пресс асбоб-ускунаси ва умумий овқатланиш фаолияти учун зарур бўлган газ плиталари топширилди.

Ишлар давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар