Фуқаролар кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини вақтида расмийлаштиришга жиддий эътибор қаратмаганлиги сабабли кўплаб муаммоларга дуч келади.
Ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар чоғида мазкур йўналишдаги мурожаатларнинг аксарияти ижобий ечим топаётгани эътиборлидир. Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раисининг биринчи ўринбосари Нозимжон Инамов ва ҳудудий бошқарма бошлиқлари иштирокида Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида ташкил қилган сайёр қабулида фуқароларнинг соҳага оид мурожаатлари тингланди. Унда Бешариқ, Ўзбекистон ва Фурқат туманларидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш, кадастр паспортини расмийлаштириш, мулкка эгалик ҳуқуқини олиш ҳамда ерни хусусийлаштиришга доир савол ва муаммолари эшитилиб, мутасаддилар томонидан тегишли ечимлар ва ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Давлат хизматлари орқали соҳада хизмат кўрсатиш сифати кескин яхшиланганини қайд этилди. Бешариқ тумани “Бешариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Кенжабой ота Қўзиев кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш масаласида муаммога дуч келаётганини баён қилди. Мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Сайёр қабул давомида 22 мурожаат келиб тушган бўлса, шу ернинг ўзида аксарияти ҳал этилди. Баъзи мурожаатлар ижроси назоратга олинди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |