2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Вазирлик мурожаатларни қай даражада ҳал этаяпти?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг йиғилишида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўтарилган масалалар қай даражада ҳал этилаётгани юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида халқ билан очиқ мулоқотнинг механизмларини янада такомиллаштириш, давлат органларига келиб тушган мурожаатларни жамловчи марказлашган тизимни яратган ҳолда уларни кўриб чиқиш муддати ва сифати устидан рақамли назорат ўрнатиш, аҳолининг кундалик турмуш тарзига бевосита таъсир қилувчи масалалар бўйича мурожаатлар тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Вазирлик ахборотига кўра, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда такрорий мурожаатлар келиб тушишининг олдини олиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вазирликнинг йиғилишларида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати атрофлича муҳокама қилиб борилмоқда. Халқ қабулхоналари билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилиб, барча вилоятларда соҳа ташкилотларининг бир нафардан масъул ходими Халқ қабулхонасига доимий бириктирилган. Мурожаатлар сони ошган ҳудудларга алоҳида эътибор берилган ҳолда барча вилоятлардаги Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда сайёр қабуллар ташкил этиляпти. Шунингдек, тизим ташкилотлари томонидан Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда семинарлар ташкил этиш йўлга қўйилган.   

Ҳисобот даврида мурожаатларни кўриб чиқишда камчиликларга йўл қўйган Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасининг масъул ходимларига нисбатан қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилган.  

Қайд этилганидек, Қонунчилик палатаси депутатларининг сўровларига асосан бир қатор муаммолар ижобий ҳал этилган. Хусусан, Миробод туманида истиқомат қилиб келаётган фуқароларнинг иссиқлик таъминоти бўйича қилган мурожаати жойида ўрганилиб, ижобий ҳал этилган. Бундан ташқари, Олтиариқ тумани “Ёшлик” МФЙ, Учтепа кўчаси фуқароларининг ичимлик суви билан боғлиқ мурожаати ҳам ўз ечимини топди. Яъни, бугунги кунда манзилли дастур асосида 1,5 км қувур ётқизиш ва бир дона сув иншооти қуриш ишлари бошлаб юборилган.  

Қурилиш ва уй-жой каммунал хўжалиги вазирлиги ва тизим ташкилотларида мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш, энг муҳими, мамлакатимизда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида барча чоралар кўрилмоқда.  

Депутатлар томонидан вазирликка аҳоли мурожаатлари бўйича янгича тизимда ишлаш, архитектура ва шаҳарсозлик, ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш, қурилиш сифатини назорат қилиш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариб юбориш хизматларини яхшилаш бўйича таклифлар берилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пуларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришИшонч телефони21 Май 202429 Май 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар