2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Республика ишчи гуруҳи: Сурхондарё ва Тошкент аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий масалалари ўрганилмоқда

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Сурхондарё ҳамда Тошкент вилоятларида давом эттирмоқда.

Ишчи гуруҳ таркибига Президент Администрацияси масъул ходимлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, республиканинг 15 та вазирлик ва идоралари, вилоят, туман ҳамда шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилган.  

Ўрганишлар давомида асосий эътибор йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма, ижтимоий объектлар ҳолати, аҳоли бандлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, таълим, хотин-қизлар, ёшлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш каби долзарб масалаларга қаратилмоқда.  

Қисқа муддат ичида Республика ишчи гуруҳи масъуллари саъй-ҳаракати билан Сурхондарё вилоятида ички йўлларнинг 17,9 км. қисми таъмирланди. Шундан 10,1 км. шағаллаштирилди, 7,8 км. йўл асфальт қилинди.  

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 174 та темир бетон таянчлар ўрнатилди, 6,1 км. янги тармоқ тортилди. Аҳолига қўшимча 482,8 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 14,2 км. тармоқ тортилди, 5 та сув қудуғи қазилди, 2 та сув минораси ўрнатилди.  

Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан 1 110 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектига жами 61,2 млрд. сўм кредит ажратилди.  

Жумладан, Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 316 нафар фуқарога 6,9 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилди.  

Жами 546 нафар фуқаронинг бандлигига кўмаклашилди. Шундан 120 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 76 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқишга жалб этилди, 350 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.  

“Аёллар дафтари” рўйхатидаги 270 нафар хотин-қизга 132,7 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди. “Ёшлар дафтари” рўйхатидаги 87 нафар ёшларга 203,7 млн. сўмлик ёрдам кўрсатилди.  

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан 28 нафар кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси, моддий ёрдам тайинланиб, амалий кўмак берилди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган 35 379 та мурожаатдан жойида 814 та мурожаат ижобий ҳал этилди.  

Ана шундай амалий ишлар Тошкент вилоятида ҳам давом этмоқда. Жумладан, вилоятнинг 5,95 км. ички йўлларига асфальт қопламаси ётқизиш ва шағаллаштириш ишлари бажарилди.  

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида темир-бетон таянчлар ўрнатиш ҳамда 5 км. янги электр тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Ичимлик суви борасида ҳудудда 4,8 км. янги ичимлик суви тармоғи тортилди.  

Коммунал хўжалиги соҳасини яхшилаш борасида Янгийўл шаҳри “Олтинобод” маҳалласи "Маърифат" кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларини, фасад қисмини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.  

Пискент туманида мақсадли тиббий кўрик ташкил этилиб, 265 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан 23 нафар бемор туман ва республика муассасаларида даволанишга муҳтож, деб топилиб, даволаниш ва диагностика учун бепул йўлланмалари берилди.  

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 848 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 33,7 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилиши таъминланди. Шундан оилавий тадбиркорлик йўналишида 178 нафарга 4,3 млрд. сўм, саноат соҳаси йўналишида 2 нафарга 2,4 млрд. сўм, хизмат кўрсатиш соҳасига 16 нафарга 2,9 млрд. сўм маблағ ажратилди. Ишлар давом этмоқда.  

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар